Медиа

Ким ғолиб: Тимур Алихонов ва Гафур Дубайда пойга ўйнади — видео

Гафур «Range Rover», Тимур Алихонов эса «Mercedes-Benz» ҳайдаган

Ким ғолиб: Тимур Алихонов ва Гафур Дубайда пойга ўйнади — видео

Инстаблогер Тимур Алихонов ва хонанда Гафур тахаллуси билан танилган Абдуғофур Исахонов Дубайда пойга ўйнади.

Гафур 10 кун давомида «Mercedes-Benz Gelik»ни ўрганган. Шу сабабли унинг қандай имкониятларга эга эканини билади. Гафур пойга бошланишидан олдин «Mercedes-Benz Gelik» ғалаба қозонишини тахмин қилган.

«Мен 10 кун давомида ‘Mercedes-Benz Gelik’да бўлдим ва у қандай хусусиятларга эга эканини биламан. Менинг тахминимга кўра, ‘Mercedes-Benz Gelik’ бугун ғалаба қозонади. Оператор туфайли биз яна суратга олишга мажбур бўлдик», — деб ёзади Гафур.

Улар оператор сабабли пойгани қайта суратга олишга мажбур бўлган. Тимур Алихонов саҳифасида ўйин сўнггида барибир ўзи ғолиб бўлганини айтган.

Аввалроқ Тимур Алихонов «100 ғоя» номли янги қўшиғини премьера қилганди.

«Ўзбекистон учун 100 ғоя» портали ҳамда Тошкент ёшлар форуми ташкилотчилари буюртмасига асосан «100 ғоя» номли қўшиқ яратилди. Буюртмачилар ижодкорлардан трек ўта миллий руҳда ҳам, ўта замонавий ҳам бўлиб кетмаслиги сўралган.Қўшиқ матни муаллифи Konsta (Шариф Абдуллаев), мусиқа муаллиф Rezcaze. Ушбу қўшиқ 20 декабрь куни Tashkent city’даги Congress Hall’да ташкил этилган мусиқий кечада премьера қилинганди.