Интервью

«Ўшандан жуда афсусланганман». Маҳфуза Шербоева «Миллион» ва «Дизайн» жамоалари билан боғлиқ ҳолат ҳақида гапирди

Қизиқчи жамоаларни танқид қилган бўлган

«Ўшандан жуда афсусланганман». Маҳфуза Шербоева «Миллион» ва «Дизайн» жамоалари билан боғлиқ ҳолат ҳақида гапирди

Актриса, қизиқчи Маҳфуза Шербоева YouTube’даги «Chotki Tv» лойиҳасига берган интервьюсида «Миллион» ва «Дизайн» жамоаларини танқид қилгани ҳақида айтиб берди.

Маҳфуза Шербоева бу воқеа «Маданият ва маърифат» телеканалида бўлганини айтди. У ўша кўрсатувда қизиқчилар устоз кўриши кераклигини, «Миллион» ва «Дизайн» жамоасининг аъзолари эса устоз кўрмаганини таъкидлаган.

«Битта жойда жуда нотўғи гапириб қўйганман. Ўшандан жуда афсусланганман. ‘Маданият ва маърифат’ каналига бир кўрсатувга чақиришди. У ерда қизиқчиларни танқид қилиш керак бўлиб қолди. Ўшанда ёш, қизиққон эдим. Бир пайт ўзимча чиқиб олиб ‘Дизайн’ ва ‘Миллион’ ёмонлаб кетдим. ‘Қизиқчи устоз кўриши керак. Улар устоз кўрмаган’. Яна нимадирлар деб ёмон гапириб қўйдим. Ўша даврада ‘Миллион’ жамоасининг ашаддий мухлиси ўтирган экан. ‘Сен кимсанки, уларни ёмонлаяпсан? Олдин ўшалардек бўлиб олʼ, деди. Кейин мен ‘Ҳали ўрганишдамиз. Зинама-зина чиқяпмизʼ дедим. Ўшанда тушундим ҳеч кимни ёмонламаслик керак экан», — дейди у.