Интервью

Севара Ҳамроқулова болалигида йигитлар билан муштлашгани ҳақида гапириб берди

«Болаликдан менга жуда кўп хотиралар қолган», — дейди хонанда

Севара Ҳамроқулова болалигида йигитлар билан муштлашгани ҳақида гапириб берди

Актриса Севара Ҳамроқулова «Mashhurlar» кўрсатувига берган интервьюсида болалигида йигитлар билан урушгани ҳақида гапириб берди.

Унинг сўзларига кўра, болалигидан жуда кўп хотиралар қолган. Актриса кичкиналигида қўғирчоқ ўйнамаганини айтди. Севара Ҳамроқулова қўшни маҳалланинг ўғил болалари билан муштлашган.

«Болаликдан менга жуда кўп хотиралар қолган. Охшонада каламуш ўлдирганмиз, қўшнимизнинг болалари билан муштлашганмиз, мен калтак еганман. Ёшлигимда роса ёмон, шўх, тўполончи бўлганман. Акаларим озғин бўлган. Мен йирик, сочлари қўнғир, қорачадан келган қиз бўлганман. Боксчи қизларга ўхшаганман. Маҳалланинг болалари мени қўшни маҳалланинг болалари билан уруштирарди. Қизиқарлиси шундаки, қиз бола билан эмас, ўғил бола билан муштлаштирарди. Мен умуман қўғирчоқ ўйнамаганман. Мен доим акаларимга ‘Менга ёғочдан автомат ясаб беринг’, дердим. Қўғирчоқларни керак бўлса, ёқиб юборардим. ‘Ланка ясаб беринг. Чиқиб тепаман’, дердим», деди у.