Манзура қўлини сўраган ҳамкасбини рад қилгани ва бунинг сабабини айтди
«Ҳаётга тўғри келмайди», — дейди у
Хонанда, актриса Манзура YouTube’даги «Instervyu Tv» лойиҳасига берган интервьюсида ҳамкасблари орасида унинг қўлини сўраганлар бўлганини айтди.
Хонанда уларга рад жавобини берган. Манзура буни ҳаётга тўғри келмайди, деб ҳисоблаган. Актриса санъаткорларга муносабати яхши бўлса ҳам уларга турмушга чиқишни истамаган.
«Бўлган, десам ҳам бўлади, аммо рад жавобини берганман. Чунки бу ҳаётга тўғри келмайди, деб ҳисоблаганман. Санъаткорларга муносабатим жуда зўр. Лекин битта соҳадаги инсонга турмушга чиқишни хоҳламаганман», — дейди Манзура.
Аввалроқ Азиза Ёқубованинг ҳамкасби ҳам унга турмуш қуриш таклифини берганди. Актриса, телебошловчи Азиза Ёқубова Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда актрисанинг кузатувчиларидан бири унга турмуш қуриш таклифини берган. Телебошловчи унинг шоу-бизнес вакили эканини айтган ва санъат аҳлидан уйланмасликни маслаҳат берган.
«Кўпдан бери шу таклифни ёзасиз. Ижодингизга омад. Менинг турмуш қуриш ниятим йўқ. Сизга бахт тилайман. Ўзингиз шоу-бизнесдасиз. Шунинг учун шоу-бизнесдан уйланманг. Қўшиқларингизга гап йўқ», — деб ёзади Азиза Ёқубова.
Шунингдек, Дурдона Қурбонова ҳам ҳамкасбларидан совчи келгани ҳақида гапирганди. Дурдона Қурбонова уларнинг кимлигини айтмади. Актриса буни хато деб билади. Хонанда ҳали юраги жиз этадиган инсонни учратмаган. У ҳали бунга тайёр ёки тайёр эмаслигинии билмайди.
«Санъаткорлардан жуда кўп совчи келган. Ҳар бир инсонни айтишим хато. Ўзининг рад этилганини интервьюда эшитиши бу хунук. Ҳали ўзимда ҳеч ким жиз этмади. Санъат соҳасидаги инсонларнинг кўпини биласиз. Менинг ўзимда хоҳиш бўлмади. Демак, тақдир эмас. Ҳали тайёр эмасман деб ўйласам керак», — дейди у.