Интервью

Дурдона Қурбонова ҳамкасбларидан совчи келгани ҳақида гапирди — видео

Актриса улар кимлигини айтмади

Дурдона Қурбонова ҳамкасбларидан совчи келгани ҳақида гапирди — видео

Актриса, хонанда Дурдона Қурбонова YouTube’даги «Intervyu Tv» лойиҳасига берган интервьюсида ҳамкасбларидан совчи келгани ҳақида гапирди.

Дурдона Қурбонова уларнинг кимлигини айтмади. Актриса буни хато деб билади. Хонанда ҳали юраги жиз этадиган инсонни учратмаган. У ҳали бунга тайёр ёки тайёр эмаслигинии билмайди.

«Санъаткорлардан жуда кўп совчи келган. Ҳар бир инсонни айтишим хато. Ўзининг рад этилганини интервьюда эшитиши бу хунук. Ҳали ўзимда ҳеч ким жиз этмади. Санъат соҳасидаги инсонларнинг кўпини биласиз. Менинг ўзимда хоҳиш бўлмади. Демак, тақдир эмас. Ҳали тайёр эмасман деб ўйласам керак», — дейди у.

Аввалроқ Азиза Ёқубованинг ҳамкасби ҳам унга турмуш қуриш таклифини берганди. Актриса, телебошловчи Азиза Ёқубова Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Шунда актрисанинг кузатувчиларидан бири унга турмуш қуриш таклифини берган. Телебошловчи унинг шоу-бизнес вакили эканини айтган ва санъат аҳлидан уйланмасликни маслаҳат берган.

«Кўпдан бери шу таклифни ёзасиз. Ижодингизга омад. Менинг турмуш қуриш ниятим йўқ. Сизга бахт тилайман. Ўзингиз шоу-бизнесдасиз. Шунинг учун шоу-бизнесдан уйланманг. Қўшиқларингизга гап йўқ», — деб ёзади Азиза Ёқубова.

Шунингдек, Дурдона Қурбонова нега санъаткорга турмушга чиқмаслигини айтганди. У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Унга кузатувчиларидан бири санъаткор инсонга турмушга чиқиши ёки чиқмаслиги ҳақида савол берган. Дурдона Қурбонова эса бир оилага бир нафар санъаткор етишини таъкидлаган.

«Йўқ, битта оилага 1 нафар санъаткор етади», — дейди у.

Актриса унаштирилгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритганди. Дурдона Қурбонова Instagram саҳифасида обуначилари билан савол-жавоб ўтказган. Шунда унга кузатувчиларидан бири унаштирилгани ҳақида савол берган. Актриса бу гап ёлғонлигини таъкидлаган.