Интервью

Ҳилол Насимов исломофоблиги ҳақидаги саволга жавоб берди

«Баъзи жойларда бир неча бор шундай фикрлар айтилади», — дейди у

Ҳилол Насимов исломофоблиги ҳақидаги саволга жавоб берди

Режиссёр, актёр Ҳилол Насимов YouTube’даги «Online king» лойиҳасига берган интерюсида исломофоблиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Ҳилол Насимов барча фильмида Ислом динини ҳимоя қилиш учун ҳаракат қилинишини айтди. У шундай изоҳ ёзаётганлар ўзбек тилида ҳам хато ёзишини, улар бировни муҳокама қилиш ўрнига ўзбек тилини ўрганиши кераклигини таъкидлади.

«Қайси фильмимда Ислом динига кимнидир қарши қўйишим мумкин? Агар анализ қилинадиган бўлса барча фильмимда муқаддас Ислом дини ҳимоя қилиш учун ҳаракат қилинади. Бузуқ ақидапарастларни эмас. Баъзи жойларда бир неча бор шундай фикрлар айтилади. Ҳаттоки Мотурудий, Нафасий неча йиллар олдин бузуқ ақидапарастларнинг онгини очиш учун ўзининг ҳадиси, битикларини ёзган. Кейинчалик Мотурудийнинг таълимотини Насафий ойдинлаштириб берган. Мени исломофоб деяётганлар Мотурудий ёки Нафасийнинг битикларидан бирортасини биладими? Шундай изоҳ ёзганлар битта гапда 8 та хато қилади. Уларга ким гап қўйибди? Ҳеч бўлмаса олдин ўзбек тилида тўғри ёзишни ўрган. Замахшарий ўша пайтда Ислом динидан узоқ бўлган ҳадисларни саралаб чиққан. Мусулмон одам бировнинг дилини оғритмаслик учун гапирадиган гапини ўйлаб гапиради. Мўмин одам қўшнисининг ҳаром чўчқасига ҳам зиён етказмайди. Ислом динида бировнинг қалбини бекорга оғритма дейилган», — дейди режиссёр.

Маълумот учун, Ҳилол Насимов 1963 йил туғилган. У 1985 йил Тошкент театр ва рассомлик институтини битирган. 1987 йилда киностудияда режиссёр ёрдамчиси сифатида иш бошлаган. Кўплаб фильмларнинг сценарий муаллифи, режиссёри ҳисобланади. Режиссёрнинг ижодидаги «Гумроҳлар», «Одноклассники.ру», «Тубанлик», «Алданган аёл» фильмларини алоҳида қайд этиш мумкин. Шунингдек, Ҳилол Насимов бир қанча фильм ва сериалларда роль ижро этган.

Унинг ўғли Фотиҳ Насимов ҳам актёр. У кўплаб фильмларда суратга тушган. Кўп мунозараларга сабаб бўлган «Илҳақ» ҳамда яқинда ёпиқ премьераси бўлган «Меҳр» фильмлари шулар жумласидандир.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Фотих Насимов (@fotih_nasimov)

Шунингдек, Фотиҳ Насимов Instagram’даги саҳифасида опаси Камола Умархўжаева билан 18 йилдан сўнг кўришгани ҳақида пост қўйган. Унда болалигидаги суратларни ҳам жойлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Фотих Насимов (@fotih_nasimov)