Интервью

«Иккита сабаби бор». Нигина Анорбоева нега клипларда чиқмаётганини айтди

Актриса клипларга фақат гонорар учун тушишини таъкидлади

«Иккита сабаби бор». Нигина Анорбоева нега клипларда чиқмаётганини айтди

Актриса Нигина Анорбоева YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервьюсида клипларга кам тушишининг сабабини айтди.

Нигина Анорбоева бунинг иккита сабаби борлигини таъкидлади. Актрисага биринчи навбатда гонорар тўғри келмайди. У клип-рекламага фақат гонорар учун тушади. Нигина Анорбоеванинг сўзларига кўра, клипда актёрлик маҳоратини ошириб бўлмайди. Унда фақат гонорар учун чиқса бўлади. Актриса иккинчи сабаб қилиб клипларга таклифнинг камлигини кўрсатди.

«Биринчида гонорар масаласи. Қўшиқчилар ёки продюсерлар қизғанчиқ. Тўйга бориб, катта пул олади. Актёр-актрисага келганда, текин реклама деб ўйлашади. Текин реклама шарт эмас. Фақат илтимос, яхшироқ пул беринг. Сизларни халқ ҳурмат қилиб, тўйга чақиряпти. Сизлар ҳам қайсидир маънода ўз касбдошингизни ҳурмат қилиб, сўраган пулини беришингиз керак. Бу биринчи масала.

Иккинчидан, ўзи клипларга ҳам кўп таклиф тушмаяпти. Балки ростдан ҳам гонорар масаласидадир. ‘Актриса Нигина Анорбоева кўп гонорар сўрайди’, деган гаплар эшитганман. Клип реклама кичкина нарса. Бунга фақат гонорар учун борса, арзийди. Кимнинг қараши қандай? Кимдир телевизорда ҳар 15 минутда кўринишини хоҳлар. Шахсан мен ундай эмасман. Гонорари зўр бўлса, клип-рекламада тушиш керак. У ерда ўзингизни актёрлик маҳоратингизни очмайсиз. У фильм эмас, актёр, актриса бўлиб ишлайдиган. У гонорар, у бизнес. Мен инвестиция келадиган жой деб ўйлайман», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нигина Анорбоева чет элга кўчиб кетгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритиб, Тошкентда яшаётганини маълум қилганди.

Шунингдек, актриса ўзидан 11 ёш эри билан ажрашмагани, улар бирга яшашини айтганди.