Интервью

Иймона Фармонова блогерлигига эрининг муносабати қандайлигини айтди

«Ижтимоий тармоқларда фаолман», — дейди блогер

Иймона Фармонова блогерлигига эрининг муносабати қандайлигини айтди

Инстаблогер, тиктокер Иймона Фармонова YouTube’даги «Yashin Tv» лойиҳасига берган интервьюсида ижтимоий тармоқларда фаоллигига эрининг муносабати қандайлигини айтди.

Иймона Фармонова кўпчилик кузатувчилари шу ҳақда сўрашини айтди. Унинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғи блогерлигини тўғри қабул қилади. Шундай бўлгани учун у ижтимоий тармоқларда фаол. Тиктокернинг турмуш ўртоғи уни ва бу соҳани тушунади.

«Турмуш ўртоғим блогерлигимни тўғри қабул қилади. Шундай бўлгани учун ҳам бугунги кунда фаолман. Бу ҳақда кўпчилик сўрайди. Турмуш ўртоғим мени ва соҳамни тушунади», — дейди у

Аввалроқ тиктокер Паризода Усмонова ҳам видеоларига эрининг муносабати қандайлигини айтганди. Паризода ўз саҳифасида савол-жавоб ўтказди. Шунда кузатувчиларидан бири унга видеоларига бўлажак эрининг муносабати ҳақида сўраган. Шунингдек, тўйдан кейин қаршилик бўлиши ҳақида ҳам сўраган. Тиктокер эса ҳозирча қаршилик йўқлигини айтиб, лекин тўйдан кейин нима бўлишини билмаслигини таъкидлаган.

«Ҳозирча хўп-хўп деб турибди. Аниғини тўйдан кейин биламиз энди. Чунки менга хўп жоним, деб алдайверади», — дейди Паризода Усмонова.

Одина Тўхтасинова эса ишқий ролларига эрининг муносабати қандайлигини айтганди. Одина Тўхтасинова охирги пайтлар бу нарса ўзини ҳам қийнаётганини таъкидлаб, ижтимоий тармоқларда ҳам шу савол кўп берилаётганини айтди. Одамлар ишониши учун қўл ушлаш саҳналари қўйилади. Бироқ актриса яқинда буни тўхтатади. Чунки орада эри билан жанжал бўлиб ажралган ва қайта ярашган.

«Бу нарса охирги пайтлар ўзимни ҳам қийнаяпти. Шу каби саволлар жуда кўп бериляпти. Бундан кейин бундай роль ижро этмайман деб Дурдона опамга ҳам айтдим. Озгина қўл ушлашиш, бир-бирига қараш ёш оилада бўлиши керак. Одамлар ишониши учун шу жойи қўйилади. Бу ролда сен Одинамассан. Сен Орзусан дейилади. Турмуш ўртоғимнинг иши кўп. Интернетга кўп кирмайди. Барибир сезган. Ҳозир портлашгача боряпмиз. Битта портлай кейин уйда ўтираман. Кўпчилик эрим йўқ деб ўйлайди. Орада эрим билан жанжал бўлиб ажралиб кейин қайта ярашдик. Болалар учун ота-она керак», — дейди Одина Тўхтасинова.

Баҳора Арслонова ҳам ишқий саҳналарига эрининг муносабати қандайлигини айтганди. Унинг сўзларига кўра, турмуш ўртоғининг ишончидан чиқиб кетмаган. У томошабинга қўл ушлаб тушадиган саҳналарни кўрсатиб бериши кераклигини айтди. Бироқ партнёрининг қўлини ушлаганда ҳеч нимани ҳис қилмаслигини таъкидлади.

«Ҳар бир эркак рашк қилади. Агар у рашк қилмаса, даюс ҳисобланади. Турмуш ўртоғим, авваламбор, менга ишонади. Чунки ҳеч қачон ишончидан чиқиб кетмаганман. Синаган ва синовидан ўтганман. Кинода қўл ушлашиш саҳналари барибир бўлади. Бундан қочиб кетолмаймиз. Чунки биз халққа ўша саҳнани кўрсатиб беришимиз керак. Қўл ушлайдиган саҳналар бўлса ҳам, партнёрим билан биз бир-биримизни ҳис қилмаймиз», — дейди у.