Янгиликлар

Тиктокер Паризода видеоларига бўлажак эрининг муносабати қандайлигини айтди

Бу ҳақда ундан кузатувчиларидан бири сўраган

Тиктокер Паризода видеоларига бўлажак эрининг муносабати қандайлигини айтди

Тиктокер, инстаблогер, актриса Паризода Усмонова видеоларига бўлажак умр йўлдошининг муносабати қандайлигини айтди.

Паризода ўз саҳифасида савол-жавоб ўтказди. Шунда кузатувчиларидан бири унга видеоларига бўлажак эрининг муносабати ҳақида сўраган. Шунингдек, тўйдан кейин қаршилик бўлиши ҳақида ҳам сўраган. Тиктокер эса ҳозирча қаршилик йўқлигини айтиб, лекин тўйдан кейин нима бўлишини билмаслигини таъкидлаган.

«Ҳозирча хўп-хўп деб турибди. Аниғини тўйдан кейин биламиз энди. Чунки менга хўп жоним, деб алдайверади», — дейди Паризода Усмонова.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Паризода Усмонова унаштирилгани ҳақида хабар берилгaнди. Тиктокер бу ҳақда ўзининг саҳифасида маълум қилган. Паризода Усмонова фотиҳасидан фотоларни эълон қилган. У шу кунга қадар турмушга чиқаётганини сир тутган. Бунга эса шахсий ҳаёт сирли қолишини исташини сабаб қилиб кўрсатган. Актриса, шунингдек, кимга турмушга чиқаётганини ҳам сир сақламоқда. Аммо унинг кузатувчилари куёв ким эканини тахмин қилган. Уларнинг фикрларига кўра, куёв Улуғбек Каримов. Чунки, Паризода бўлажак умр йўлдошининг исми У ҳарфидан бошланишини айтган. Лекин ҳозирча куёв айнан кимлиги номаълум.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от 𝓟𝓪𝓻𝓲𝔃𝓸𝓭 (@parizoda__usmanova)