Интервью

Эри мусулмон бўлган «Шарқ» гуруҳи аъзоси Татьяна Ислом динига кирганми?

Бу саволга хонанда жавоб берди

Эри мусулмон бўлган «Шарқ» гуруҳи аъзоси Татьяна Ислом динига кирганми?

«Шарқ» гуруҳи аъзоси Татьяна Зайцева YouTube’даги «SBuzOfficial» лойиҳасига берган интервьюсида Ислом динини қабул қилгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Хонанда Ислом динини қабул қилмаганини айтди. Татьяна Зайцева турмуш ўртоғи билан бир-бирини қадрлашини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ислом динидаги кўп жиҳатлар унга ёқади. Хонанда христиан динида туғилган. Шу сабабли ушбу дин унинг юрагига яқин. Татьяна ислом динини қабул қилиш ҳақида кўп ўйлаган.

«Мен Ислом динини қабул қилмаганман. Биз бир-биримизни жуда ҳам қадрлаймиз. Биз ҳар куни шу мавзуда фикр алмашамиз. Ҳар биримиз шахсмиз. Энг асосийси, ҳар бир китобда нима ёзилганини тушунишимиз керак. Ҳар бир юракда муҳаббат яшаса, меҳрибон бўласиз. Худога энг кераклиси шу. Ислом динидаги кўп жиҳатлар менга ёқади. Масалан, эркак кишини ҳурмат қилиш. Бу ҳар хил динда ёзилган. Аёл киши босиқ бўлиши керак. Менимча, одамларга бўлган ҳурмат ва муҳаббат ҳар бир динда асосийси. Мен христиан динида туғилганман. У менинг юрагимга яқин. Мен ислом динини қабул қилиш ҳақида кўп ўйлаганман», — дейди Татьяна Зайцева.