Интервью

Дилими яқинда ота бўлишини маълум қилди — видео

Инстаблогер 29 ноябрь куни уйланганди

Дилими яқинда ота бўлишини маълум қилди — видео

Дилими тахаллуси билан ижод қилувчи инстаблогер, вайнер, актёр Дилшод Назаров YouTube’даги «Shok.uz» лойиҳасига берган интервьюсида яқинда ота бўлишини маълум қилди.

Актёрнинг туғилган куни билан табриклаш учун кўплаб дўстлари ва блогерлар борган. «Shok.uz» эса шу лаҳзаларни суратга олган. Шунда ушбу лойиҳанинг бошловчиси блогерга қачон ота бўлиши ҳақида савол берган. У эса яқинда фарзандли бўлишини айтган.

«Худо хоҳласа яқинда ота бўламан. Унга ҳам сизларни чақираман», — дейди Дилшод Назаров.

Инстаблогер 29 ноябрь куни уйланганди. Унинг куёв навкаридан видеолар дўстлари томонидан Instagram саҳифасига жойлаб борилган. Тўйда хонанда Ёрқинхўжа Умаров, Даврон Эргашев, Маъруф Шарипов ҳамда актриса Рахшона Шодиеванинг турмуш ўртоғи Жамолиддин Маҳмудов иштирок этди.

Вайнер фотосессияда шеър болалари билан суратга тушди. Шунингдек, видеода Жамолиддин Маҳмудов унга йўл-йўриқ кўрсатаётгани акс этган. Шу билан бирга, куёв навкардаги «кортеж» жуда катта бўлган. Умумий ҳисобда 40 дан ортиқ машина йўлган чиққан. Дилшод Назаровнинг дўсти Азиз Каримхонов йўлда тирбандлик бўлмаганини таъкидлади.

Шунингдек, у ҳеч қаерда кўрсатмаган суратларини эълон қилганди. Дилими уларни олдин ҳеч қаерда эълон қилмаган. Актёр суратлардан бирини Малайзияда тушган. У ўша пайтда сувда ўтириб суратга тушиш урф бўлганини таъкидлаган.

Шунингдек, хонанда яна бир суратдаги ҳолатини ҳам ўз даврида урф бўлганини тахмин қилган.

Блогер ёшлигида дўстлари билан ойнага қараб тушган расмини ҳам Instagram саҳифасига жойлаган ва уни изоҳсиз қолдирган.