Интервью

Дилфуза Исмоилова барча обуначиларини алдагани ошкор бўлди — видео

У 20 июнь куни дугонаси унга машина совға қилганини маълум қилган

Дилфуза Исмоилова барча обуначиларини алдагани ошкор бўлди — видео

Хонанда, актриса Дилфуза Исмоилова YouTube’даги «Shok.uz» лойиҳасига берган интервьюсида дугонаси машина совға қилгани ёлғонлигини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, улар ҳазиллашган. Актриса яхши ният қилиши ва келжакда шундай бўлсин деган мақсадда видеони эълон қилганини таъкидлади. Дилфуза Исмоилова дугонаси 20 июнь куни «Mercedes-Benz GLS-Class 2019» берганлигини айтганди. Интервью пайтда Дилфуза Исмоилова бундай воқеа бўлмаганини таъкидлаб ўтди.

«Биз ҳазиллашгандик. Мен доим яхши ният қиламан. Келажакда шундай бўлсин деган мақсадда ўша видеони эълон қилгандим. Ундай совға бўлмаган. Бошқа пайти машина совға қилишган лекин ўшандагиси бўлмаган. Яқинда фарзандларим ҳам машина олиб берди», — дейди Дилфуза Исмоилова.

Аввалроқ Дилфуза Исмоилованинг дугонаси унга «Mercedes» совға қилгани ҳақида хабар берилганди. Хонандага оқ рангли «Mercedes-Benz GLS-Class 2019» совға қилинган. Унинг Ўзбекистондаги нархи 127 минг доллардан 214 минг доллар атрофида бўлади. Актриса бундай совғадан ҳайратдалигини таъкидлаган. Шунингдек, видеода Дилфуза Исмоилованинг сюрприздан қай даражада хурсанд бўлгани ва машина совға қилган дугонасини ҳам кўриш мумкин.

«Бу машинани менга дўстим совға қилган. Ростини айтсам, мен ҳалигача бундай совғадан ҳайратдаман. Қандай яхши одамлар борлигини кўринг. Катта раҳмат», — деди у.

Шу билан бирга, актриса араб шейхига нега рад жавоби берганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, ҳақиқатан ҳам уйига араб шейхидан совчи келган. Актриса Умра зиёратига кетишидан олдин Араб элчихонасига борган. Шейх билан ўша ерда танишиб қолган. Унинг хонандага уйланиш нияти жиддий бўлган. Шу сабаб Дилфуза Исмоиловага кўплаб совғалар жўнатган. Хонанда улардан бирортасини ҳам киймагани, ҳаммасини яқинларига бўлиб берганини таъкидлади. Актриса шейхга рад жавобини берганининг сабабини фарзандлари ва невараларининг борлиги билан изоҳлади.

«Ҳақиқатан совчи келган. Ўзбекистондаги Араб элчихонасида ишларди. Умрага боришимдан олдин элчихонага кирганимда, шунчаки суҳбатлашганимизда ёқтириб қолган. Совчи қўйган. Менга ростдан ҳам уйланмоқчи бўлган. Кўплаб совға-саломлар жўнатган. Ўша совғаларни ҳаммага тарқатиб ташлаганман. Лекин бирорта нарсанисини тақмаганман ҳам, киймаганман ҳам. Шундай одатим бор. Бу неча йил олдинги воқеа. 3 нафар болали, 7 неварали аёлга уят бўлса керак. Эр чиқибди деб тегиб кетмасам керак», — дейди актриса.