Интервью

Дилфуза Исмоилова араб шейхига нега рад жавоби берганини айтди — видео

«Ҳақиқатан совчи келган», — дейди у

Дилфуза Исмоилова араб шейхига нега рад жавоби берганини айтди — видео

Актриса, хонанда Дилфуза Исмоилова YouTube’даги «Shok.uz» лойиҳасига берган интервьюсида араб шейхига нега рад жавоби берганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, ҳақиқатан ҳам уйига араб шейхидан совчи келган. Актриса Умра зиёратига кетишидан олдин Араб элчихонасига борган. Шейх билан ўша ерда танишиб қолган. Унинг хонандага уйланиш нияти жиддий бўлган. Шу сабаб Дилфуза Исмоиловага кўплаб совғалар жўнатган. Хонанда улардан бирортасини ҳам киймагани, ҳаммасини яқинларига бўлиб берганини таъкидлади. Актриса шейхга рад жавобини берганининг сабабини фарзандлари ва невараларининг борлиги билан изоҳлади.

«Ҳақиқатан совчи келган. Ўзбекистондаги Араб элчихонасида ишларди. Умрага боришимдан олдин элчихонага кирганимда, шунчаки суҳбатлашганимизда ёқтириб қолган. Совчи қўйган. Менга ростдан ҳам уйланмоқчи бўлган. Кўплаб совға-саломлар жўнатган. Ўша совғаларни ҳаммага тарқатиб ташлаганман. Лекин бирорта нарсанисини тақмаганман ҳам, киймаганман ҳам. Шундай одатим бор. Бу неча йил олдинги воқеа. 3 нафар болали, 7 неварали аёлга уят бўлса керак. Эр чиқибди деб тегиб кетмасам керак», — дейди актриса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дилфуза Исмоилова тўйда одамлар сабаб оёғини синдириб олганди. Унинг сўзларига кўра, бу воқеа Фарғонада бўлган. Хонанда тўй хизматларидан бирида қўшиқ куйлаётганда, уни одамлар ўраб олган. Шундан сўнг актрисанинг оёғи қайрилиб кетган. Шу пайт одамлар унинг қайрилган оёғини босиб олган. Дилфуза Исмоилова бу воқеадан кейин 3-4 кун давомида юрган. Кейин хонанданинг оёғи ишиб кетган. Шифокорга борганда унга оёғи цинганини айтишган.

«Оёғим Фарғонада синди. Қайрилиб кетганди. Шунда ҳам 3-4 кун юрдим. Кейин шифокорга борсам синибди. Тўйда одамлар қўшиқ айтаётганимда ўраб олди. Оёғим қайрилиб кетгандан кейин босиб олишди», — дейди хонанда.

Шунингдек, Феруза Норматова араб шаҳзодасига турмушга чиқаётгани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритганди. Феруза Норматова бу гапларни рад этди. Бу каби миш-мишлардан араб шаҳзодасининг ўзи ҳам бехабарлигини таъкидлади. Актриса араб шаҳзодасидан ҳам зўр инсонга турмушга чиқишини айтди. У YouTube’да фитна тарқатаётган лойиҳалардан бу ишни бас қилишни сўради.

«Энди буёғи ошиб тушди. Бу аканинг хабари ҳам йўқ. ин шаа Аллоҳ араб шаҳзодасидан ҳам зўр инсонга турмушга чиқаман. Аллоҳга осон лекин фитна тарқатишни бас қилинг. Рўмолга чидаб бўлмайди. Ўзимда йўқ рўмолларни ҳам ўратишади», — деб ёзади хонанда.