Янгиликлар

Дилфуза Исмоилованинг дугонаси унга «Mercedes» совға қилди — видео

Автомобилнинг нархи ўртача 200 минг долларни ташкил қилади

Дилфуза Исмоилованинг дугонаси унга «Mercedes» совға қилди — видео

Актриса, хонанда Дилфуза Исмоилова 20 июнь куни Instagram саҳифасида дугонаси унга нархи ўртача 200 минг долларни ташкил қилувчи машина совға қилганини маълум қилди.

Хонандага оқ рангли «Mercedes-Benz GLS-Class 2019» совға қилинган. Унинг Ўзбекистондаги нархи 127 минг доллардан 214 минг доллар атрофида бўлади. Актриса бундай совғадан ҳайратдалигини таъкидлаган. Шунингдек, видеода Дилфуза Исмоилованинг сюрприздан қай даражада хурсанд бўлгани ва машина совға қилган дугонасини ҳам кўриш мумкин.

«Бу машинани менга дўстим совға қилган. Ростини айтсам, мен ҳалигача бундай совғадан ҳайратдаман. Қандай яхши одамлар борлигини кўринг. Катта раҳмат», — деди у.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Dilfuza Ismailova Isroilovna (@dilfuza_ismailova)

Аввалроқ Дилфуза Исмоилованинг фарзандлари унга худди шундай автомобилни совға қилганди. Машинанинг русуми «Mercedes-Benz GLS-Class». Дилфуза Исмоилова фарзандларига миннатдорлик билдирган.

Шунингдек, хонанда келинининг отасига машина совға қилганди. Машинани қудасиникига келини ҳайдаб келган. Машинанинг калитини Дилфуза Исмоилова қудасига берган. Хонанда келинининг отасига «Spark» автомобилини совға қилган. Актриса келини номидан совға қилганини таъкидлаган.

«Келинимнинг отасининг туғилган куни. Шунга қизининг номидан машина олиб келдик», — дейди у.