Интервью

«Буни эрим ҳам билмайди». Валижон Шамшиевнинг қизи отаси уни турмушга беришни истамагани ҳақида

Муштарийбону отаси совчиларни қайтармоқчи бўлганини айтди

«Буни эрим ҳам билмайди». Валижон Шамшиевнинг қизи отаси уни турмушга беришни истамагани ҳақида

Сўз устаси, актёр Валижон Шамшиевнинг тўнғич қизи, хонанда Муштарийбону Шамшиева отаси уни турмушга беришни истамагани ҳақида гапириб берди.

Хонанда буни турмуш ўртоғи ҳам билмаслигини айтди. Валижон Шамшиев қизидан розилик сўраган, жавобни олгач ҳам қизини турмушга беришни истамаган. Актёр совчиларни қайтариб юбормоқчи ҳам бўлган.

«Шундай бўлганки, буни турмуш ўртоғимнинг ўзи ҳам билмайди. Совчиликка келишганда, улар рози бўлиб турганда, қизғанганидан шартта мени олдига чақирган. ‘Розимисан?’, деб сўраган. Розилигимни айтганман. ‘Кел шуни ҳозир тўхтатайлик. Балки вақти эмасдир. Кейинроқ турмушга чиқарсан’, деган. Шунда отамнинг ичида қизғаниш бўлганини сезганман. ‘Совчиларни қайтариб юборайми’, деган гаплар ҳам бўлган», — дейди Муштарий.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, сўз устаси Мирзабек Холмедов Валижон Шамшиевнинг «Мирзо» театрига келиши ҳақида айтиб берганди.

Шунингдек, кўрсатувларнинг бирида Валижон Шамшиевнинг шими йиртилиб кетганди.