Мирзабек Холмедов Валижон Шамшиев билан қандай танишгани ҳақида гапириб берди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, сўз устаси Мирзабек Холмедов Валижон Шамшиевнинг «Мирзо» театрига келиши ҳақида айтиб берди. Унинг сўзларига кўра, Валижон Шамшиевни Кўкчада тўйда кўриб қолган. Ўша пайти унинг стол устига чиқиб одамларни кулдирётганини таъкидлади. «Кўкчада тўйда столнинг устига чиқиб одамларни кулдирётганди. Қарасам жуда ҳам тақлидга уста, ҳаракатлари ҳам чаққон. Мени танийсизми дедим. Ҳа танийман дедим. […]
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, сўз устаси Мирзабек Холмедов Валижон Шамшиевнинг «Мирзо» театрига келиши ҳақида айтиб берди.
Унинг сўзларига кўра, Валижон Шамшиевни Кўкчада тўйда кўриб қолган. Ўша пайти унинг стол устига чиқиб одамларни кулдирётганини таъкидлади.
«Кўкчада тўйда столнинг устига чиқиб одамларни кулдирётганди. Қарасам жуда ҳам тақлидга уста, ҳаракатлари ҳам чаққон. Мени танийсизми дедим. Ҳа танийман дедим. Биз театр ташкил қилмоқчимиз келинг дедим. Келди. Шундан кейин мен, Шукурулло, Валижон, Матёқуб акани, Болтавой акани таклиф қилдик», — дейди Мирзабек Холмедов.
Шунингдек, Валижон Шамшиевнинг Мирзабек Холмедовни тўйда кўриб қолганда Соибхўжаевнинг овозини тақлид қилаётганини таъкидлади. Актёр «Мирзо» театрига ҳайит куни борганини ва шундан бери улар ҳар ҳайит байрамини бирга нишонлашини айтди.
«Тўйда давра олиб бораётган эдим. Соибхўжаевнинг овозини тақлид қилаётгандим. Мирзабек ака тўйхонага кириб келди. Кейин унга навбат бердим. Мен театрга ҳайит куни келганман. Ўшандан бери ҳар ҳайитни бирга кутиб оламиз», — дейди Валижон Шамсиев.




