Интервью

«Башарасига отганман». Ғуломжон Ёқубов олийгоҳга имтиҳон жараёнида домла билан жанжаллашгани ҳақида

Хонанда онасининг хоҳиши билан университетга топширган

«Башарасига отганман». Ғуломжон Ёқубов олийгоҳга имтиҳон жараёнида домла билан жанжаллашгани ҳақида

Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов «Nom» кўрсатувига берган интервьюсида олийгоҳдаги имтиҳон ҳақида гапириб берди.

Хонанда оғзаки имтиҳонга кирганда, берилган саволга жавоб беролмаган. Имтиҳон олувчи ўқитувчи унга ўта олмаганини айтгач, Ғуломжон Ёқубов қоғозни йиртиб, домланинг юзига отган. Кейин оғзига келган ҳақоратли сўзлар билан сўкиб, хонадан тез чиқиб кетган.

«Нима бўлса бўлди, деб кирдим. Ҳамма жавоб берди. Кейин домла мендан ‘Сиз ҳам топширасизми? Ҳамма жавоб бериб бўлди’, деб сўради. Мен домлага ўзимнинг дардимни айтишни пойлаб турибман. Домла савол берди. Унинг саволига жавобим йўқ. ‘Гапни айлантирма’, деди. ‘Тўғрисини айтсам, мен онамнинг сўзига кириб келдим. Шу жойга киришим керак. Менга битта 3 қўйиб берсангиз бўлди. Бошқа ҳеч нарса керак эмас’, дедим. Кейин менга қараб ‘Бу сенга бозорми? Нима савдо қиладиган жойми? Йўқол’, деди. Қўлини ушлаб, илтимос қилдим. Қўлини тортиб олиб, ‘Ўтолмадинг’, деб ёзиб берди. Бу нарса миямга чиқиб кетди. Шундай варақни олиб, йиртиб-йиртиб башарасига отдим. Оғзимга келган сўкиш билан сўкдим. Домла ‘Милиция чақир’, деб бақириб қолди. Мен чопиб, қочиб чиқиб кетдим», — дейди Ғуломжон Ёқубов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шукурулло Исроилов Ғуломжон Ёқубовнинг қўшиғини куйлагани учун калтак еганини айтганди.

Шунингдек, Ғуломжон Ёқубов «Дилором» қўшиғининг яралиш тарихи ҳақида гапириб берганди.