Янгиликлар

«Тунги соат учда телефон қилган». Ғуломжон Ёқубов «Дилором» қўшиғининг яралиш тарихини айтиб берди

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов «Eslab-eslab» кўрсатувида «Дилором» қўшиғининг яратилиш тарихини сўзлаб берди. Унинг сўзларига кўра, дастлаб қўшиқ сўзлари бошқача бўлган. Муҳаммад Юсуф унинг сўзларини ўзгартириб беришини айтган. Қўшиқ тунги учда тайёр бўлганини таъкидлайди Ғуломжон Ёқубов. «Биринчи бошқа сўз билан олиб келдим. Сизни йўлингиз бошқа деди. Мен эстрада ёзаман, сизга бу йўналиш тўғри […]

«Тунги соат учда телефон қилган». Ғуломжон Ёқубов «Дилором» қўшиғининг яралиш тарихини айтиб берди

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов «Eslab-eslab» кўрсатувида «Дилором» қўшиғининг яратилиш тарихини сўзлаб берди.

Унинг сўзларига кўра, дастлаб қўшиқ сўзлари бошқача бўлган. Муҳаммад Юсуф унинг сўзларини ўзгартириб беришини айтган. Қўшиқ тунги учда тайёр бўлганини таъкидлайди Ғуломжон Ёқубов.

«Биринчи бошқа сўз билан олиб келдим. Сизни йўлингиз бошқа деди. Мен эстрада ёзаман, сизга бу йўналиш тўғри келмайди деди. Муҳаммад сўзини мен алмаштираман деди. У бугун кечаси шеър тайёр бўлади деди. Соат тунги учда телефон қилди. Мана сўз тайёр ака деди. Мусиқа билан шеър қолипдек тушибди», — дейди санъаткор.


Шунингдек, Ўзбекистон санъат арбоби Алишер Расулов ҳам қўшиқ яралиши ҳақида шундай дейди:

«Ғулом акам студияга келиб, Алишер битта қўшиқ қилиб бер деди. Биз эстрада йўналишида ёзамиз сизга тўғри келармикан дедим. Муҳаммад Юсуф билан ижод қилиб ўтиргандик. Кейин Танго йўналишида айтасизми десам, айтавераман замонавий инсонларнинг қулоғига ёқадиган қилиб беравер деди. Тангони чалдимда Муҳаммадга қараб ўтиравердим. У Дилором деди. Кейин яна чалдим. У сиз малика биз Ғулом деди».