Интервью

Амирхон Умаров қачон уйланишини маълум қилди

«Сарвар Баҳодировдан шу масалада ортда қолибман», — дейди у

Амирхон Умаров қачон уйланишини маълум қилди

Журналист, телебошловчи Амирхон Умаров «Happy time» кўрсатувига берган интервьюсида қачон уйланишини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, уйланиш ва фарзандли бўлиш масаласида ҳамкасблари Сарвар Баҳодиров ҳамда Жалолиддин Мирзаевдан ортда қоляпти. Телебошловчи 2022 йилдаги энг катта режаси оила қуриш эканини таъкидлади. Шунингдек, Амирхон Умаров бу гаплардан онаси жуда хурсанд бўлишини айтди.

«Ҳозир бир нарсани ўйладим. Сиз, Сарвар ва мени тенглаштирадиган бўлсак, бир масалада ортда қолиб кетибман. Бу уйланиш ва фарзанд кўриш масаласи. Худо хоҳласа 2022 йилда шу масалада ҳам ҳаракат қиламан. 2022 йилдаги режанинг энг каттаси — тўй. Буни кўриб ойим хурсанд бўлган бўлса керак», — дейди у.

Амирхон Умаров  уйлангани ва фарзанди борлиги ҳақида миш-мишлар тарқалганини ва уларга кўп бора дуч келганини айтганди. Телебошловчи Instagramʼдаги постида шахсий ҳаёти билан боғлиқ тарқалган гап-сўзларнинг барчаси ёлғон хабар экани ҳақида гапирган.