Юлдузлар

Ўзбек шоу-бизнеси юлдузлари Янги йилни қандай кутиб олди? — видео

Қуйида уларнинг байрамни қандай нишонлагани ҳақида маълумот берилади

Ўзбек шоу-бизнеси юлдузлари Янги йилни қандай кутиб олди? — видео

Ўзбек шоу-бизнесининг таниқли вакиллари 31 декабрь Янги йил байрами кунини турлича нишонлади. «Shoubiz.uz» уларнинг мазкур кунни қандай нишонлагани ҳақида маълумот тўплади.

Шаҳзода

Турмуш ўртоғи вафот этганидан сўнг санъатдан чеклашган Шаҳзода бу йилги Янги йил байрамини Дубайда кутиб олди. У Дубайга фарзандлари билан бирга жўнаб кетган. Ўзининг саҳифасига кичик ўғли Ҳалид билан тушган суратини жойлаб байрам кайфиятини улашган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Shahzoda (@shahzodasinger)

Раъно Шодиева

Актриса Раъно Шодиева оилавий фотосессия жараёни акс этган видеони жойлаган ва 2021 йил у учун унутилмас бўлганини таъкидлаган. «2021 йил ажойиб воқеаларга бой бўлди. Ўз фарзандларим тўйида рақсга тушдим, жиянимни турмушган бердик, лекин Аллоҳ менга бардошим етадиган синовлар ҳам берди. Аллоҳга шукур. Ўзинггизни ва яқинларингизни асранг», дея изоҳ қолдирган актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Rano Shodiyeva (@shodiyevarano)

«Сариқ бола»

Гули Асалхўжаевнинг ўғли Жаҳонгир Хўжаев ўз оиласи бағрида байрамни кутиб олган. У ўзининг саҳифасига мушакбозлик акс этган видеони жойлаган. Актёр маҳалласида ўзи ҳам мушакбозлик уйиштирган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от S A R I Q _B O L A (@jahongir_xojayev)

Юлдуз Ражабова

Туркиялик актёрни севиши маълум бўлган актриса Юлдуз Ражабова ҳам байрам кайфияти акс этган видео жойлаб, кузатувчиларини Янги йил билан табриклаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Yulduz Rajabova (@yulduzrajabovaofficial)

Муҳаммадали Наврузов

Хонанда ва актёр, шунингдек, Шоҳруҳхоннинг укаси Муҳаммадали барчани байрам билан табриклаб, бахт ва омад тилаган. Шундан сўнг у осмонга мушак отган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Muhammad Ali Navruzov (@muhammad_ali23)

Зарина Низомиддинова

Актриса ва хонанда Зарина Низомиддинова эса Янги йилни яна Москвада кутиб олган. У ҳам кузатувчиларини байрам билан табриклаб, уларга сиҳат-саломатлик, бахт тилаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от ZarinaNizomutdinova (@zarinanizomutdinova)

Халимахоним

Актриса Халима Ибрагимова байрамни оила даврасида нишонлаган. У турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан биргаликда байрам либосида тушган суратини саҳифасига жойлаган ва «Янги йил муборак, азизларим. Келган 2022 йил омадли, барокатли бўлсин, ҳеч ким касал бўлмасин, бой бўлиб ўйнаб кулиб юрайлик. Юртимиз тинч бўлсин», дея изоҳ қолдирган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Хаммага ёқишим шартмас! (@xalimaxonim)

Муниса Ризаева

Хонанда Муниса Ризаева 31 декабрь дам олиш куни бўлишига қарамай ишлаган. Бироқ 2022 йилни оиласи даврасида кутиб олган. У ҳам барчани байрам билан табриклаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Munisa Rizaeva (Singer) (@munisarizaeva)

Рухшона

Хонанда Рухшона 2021 йил у учун синовларга бой бўлганини таъкидлаб, кераксиз инсонлар билан ҳайрлашгани, содиқ инсонлар билан қолганини айтди. Шунингдек, барча ёмон хотираларни 2021 йилда қолдирганини қайд этган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от RUXSHONA (@ruxshonaofficial)

Шаҳло Зоирова

Хонанда, актриса, «Браво» жамоаси аъзоси Шаҳло Зоирова ҳам Муниса Ризаева каби байрам бўлишига қарамай тадбирда бўлган, шунингдек, жамоаси билан биргаликда концерт ҳам берган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Shaxlo Zoirova (@shaxlozoirova_official)

Мавлуда Асалхўжаева

«Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъаткор» унвони соҳиби Мавлуда Асалхўжаева байрам муносабати билан қизининг уйига набираларини йўқлаб борган. Шундан сўнг Асалхўжаевлар оиласи бир хонадонга жам бўлган, хонанда қариндошлари билан биргаликда байрамни нишонлаган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Mavluda Asalxo’jayeva (@mavludauz)

Шоҳруҳхон ва Асал Шодиева

Ўзбек шоу-бизнесининг энг гўзал жуфтликларидан бири бўлган Шоҳруҳхон ва Асал Шодиева байрамни Туркиянинг Истанбул шаҳрида нишонлади. Хонанда байрам бўлишига қарамай Истанбулда концерт дастурини ўтказган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от @asalshodieva

Манзура

Хонанда Манзура ҳам Шаҳзода каби Янги йилни Дубайда нишонлади. У саёҳатдан парча акс этган видеони саҳифасига жойлаб, «Янги йил ҳарорати Дубайда сезилмаяпти, аммо кайфияти баланд даражада… Албатта имконингиз бўлса сафарга чиқинг ва ҳаётда ҳамма нарсаларни унутиб мароқли дам олинг», дея изоҳ қолдирган.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Алхамду❤️лиллах (@manzura_singer)