Юлдузлар

Туркияда Янги йил байрам тадбирларида иштироки учун қайси санъаткорга энг кўп пул тўланиши маълум бўлди

Юқори ўрин вакили салкам 1 млрд сўм ишлаб олиши мумкин

Туркияда Янги йил байрам тадбирларида иштироки учун қайси санъаткорга энг кўп пул тўланиши маълум бўлди

Туркияда Янги йил байрам тадбирларида иштироки учун қайси санъаткорга энг кўп маблағ тўланиши аниқ бўлди.

Янги 2022 йилнинг кириб келишига ҳали вақт бўлсада, Туркияда ушбу байрам тадбирида қайси санъат вакилларига энг кўп тўланиши ҳақида маълумот берилди. Юқори ўринни таниқли қўшиқчи ва актёр Ўзжан Дениз эгаллаб турмоқда. Унинг концерт дастури Кипрда бўлиб ўтади ва унинг концертига киришни истаганлар 2 кишилик билет учун 20 000 лира (21,5 миллион сўм) тўлаши керак бўлади.

Кейинги ўринни таниқли қўшиқчилар Йилдиз Тильбе, Эбру Гюндеш ва Хадисе 900 минг лиралик қийматга эга бўлиши кутилаётган концерт дастурлари билан қайд этмоқда. Кучли учталикни Серкан Кая, Фунда Арар, Волкан Конак каби машҳур санъат вакиллари якунлаган. Бироқ дунёга машҳур Мустафе Сесели ва Дансер Дидемнинг концертдан тушадиган маблағ кўрсаткичи паст баҳоланган.