Юлдузлар

Шохруҳ Хондан Амир Хонгача: Болливуднинг бир кинода икки образни ўйнаган машҳурлари

Қуйида улар ҳақида маълумот берилади

Шохруҳ Хондан Амир Хонгача: Болливуднинг бир кинода икки образни ўйнаган машҳурлари

Болливуд актёрлари ва актрисалари орасида шундайлари борки, улар бир фильмда икки ролни ижро этган. Қуйида «Shoubiz.uz» улар ҳақида маълумот беради.

Амир Хон — «Тезлик 3» фильми

Ҳиндистоннинг таниқли режиссёри Вижай Кришна Ачаря томонидан суратга олинган «Тезлик 3» кинофильмида Болливуд актёри Амир Хон икки образда намоён бўлади. Актёр феъл-атвор жиҳатидан бир-бирига ўхшамайдиган эгизаклар ролини ижро этган. Фильмда Амир Хон, Катрина Каиф, Абҳишек Баччан, Удай Чопра ва бошқа таниқли актёрлар иштирок этган. Фимнинг қисқача тавсифи қуйидагилардан иборат: бош қаҳрамон Саҳир кичиклигида отасини йўқотади. Бу банк улардан циркни тортиб олганидан кейин содир бўлди, чунки отаси катта миқдордаги қарзга эга эди. Шу пайтдан бошлаб, Саҳир, унга нима бўлишидан қатъий назар, банкдан қасос олишга ваъда берди. Кўп йиллар давомида у ақл-идрокли ва ҳисоб-китобли йигит бўлиб ўсди, у ҳаёти давомида бир неча бор муаммоларга дуч келган ва ҳар доим уларни энгиб ўтган. Бу вақт давомида режалаштирган қасамёдини унутмайди. Эҳтиёткорлик билан тайёрланиб, у режалаштирилган талончиликни амалга оширишга киришади. Амир Хон иштирокидаги ушбу фильм катта муваффаққиятга эришган.

Ритик Рошан — «Криш 2» ва «Криш 3» кинофильми

Болливуднинг кўплаб муваффаққиятли кинофильмларининг режиссёри Ракеш Рошаннинг ўғли Ритик Рошан «Биз ёлғиз эмасмиз» фильмининг давоми сифатида суратга олинган «Криш 2», «Криш 3» кинофильмларида иккита образда намоён бўлади. Нутқий нуқсонга эга бўлган актёр фильмда ота ва бола ролини ижро этган. Фильмда Ритик Рошан, Приянка Чопра, Рекҳа ва бошқа актёрлар иштирок этган.

Ҳема Малини — «Зита ва Гита»

Болливудннг миллионлаб мухлисларига эга актрисаси Ҳема Малини «Зита ва Гита» фильмидаги роли орқали катта муваффаққиятга эришган. Актриса феъл-атвор жиҳатидан бир-бирига ўхшамайдиган эгизаклар ролини ижро этган. Кинокартинада эгизаклар алмашиб қолади. Орадан анча йиллар ўтиб тасодифан улар алмашиб қолади. «Зита ва Гита» фильмида Ҳема Малини, Дҳармендра, Санжив Кумар ва бошқа актёрлар роль ижро этган.

Кажол — «Эгизаклар» кинофильми

Актриса Кажол «Эгизаклар» фильмида иккита образни гавдалантирган. Фильмда Кажол, Сунилл Шетти ва бошқа актёрлар иштирок этган. Кинокартина 2001 йилда суратга олинган. Фильмнинг қаҳрамони эгизак опа-сингиллар Тина ва Свити очкўз қариндошларидан ажралиб туради. Бир неча йил ўтгач қизлар тасодифан учрашиб, бир-бирига ўхшашлигидан ҳайратга тушади, бунда қанақадир сир борлигини билади ва шуни аниқлашга қарор қилади.

Шоҳрух Хон — «Жумбоқ» ва «Қиёфадош» фильмлари

Болливуд қироли Шоҳрух Хон «Жумбоқ» ва «Қиёфадош» фильмларида иккита образни гавдалантирган. «Жумбоқ» фильмида актёр савдогар ва руҳ ролини ижро этган. Унинг биринчи қаҳрамони савдогар содда ва ҳар доим ишини қўлдан бой берувчи образ бўлса, иккинчи образи руҳ роли мураккаб хусусиятларга эга. Кинофильм суратга олинганига бир неча йиллар бўлган, бироқ фильм ҳамон севиб томоша қилинади. «Қиёфадош» фильмида эса актёр энг муваффаққиятли ролларидан бирини ижро этган. У бир-бирига умуман ўхшамайдиган қиёфадошлар ролини ижро этган. Ушбу фильм 1998 йилда суратга олинган ва унда Шоҳрух Хон, Жуҳи Чавла, Сонали Бендра, Фарида Жалол каби машҳур актриса ва актёрлар иштирок этган.

Шридеви «Маккора» кинофильми

«Маккора» кинофильмида актриса Шридеви иккита ролни ижро этган. Кинокартина эгизак опа-сингиллар Анжу ва Манжу ҳақида ҳикоя қилади. Анжу ва Манжу олти ойлик бўлганида, хизматкор Манжуни ўғирлаб кетади. Эгизакларнинг амакиси Трибхуванни қишлоқдан чақиришади. Акасининг улкан бойлигини кўриб, унда ҳасад ва буларнинг барчаси бир кун уники бўлиб қолиш истаги туғилади. Фильм воқеалари қайсидир жиҳатдан «Зита ва Гита» кинофильмига ўхшаб кетади.
Аввалроқ Instagram’дан энг кўп даромад топадиган Болливуд юлдузлари ҳақида хабар берилган эди.