Райҳондан Лолагача: Хеллоуинни нишонлаган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари — фото
Улар Instagram саҳифасига байрамдан фотоларни жойлаган
Ўзбекистонлик бир неча шоу-бизнес вакиллари 31 октябрь куни Хеллоуин байрамини нишонлади.
Хусусан, ҳозирда Россиянинг Москва шаҳрида яшаётган Лола Йўлдошева мазкур байрaмни нишонлаган. У ўз фолловерларига Хеллоуинга қарши эмаслигини маълум қилган.
«Мен ёвузлик байрами бўлган Хеллоуинга қарши эмасман. Мен йилда бир марта бўлса ҳам ички шайтонга етарлича озодлик берилиши тарафдориман», — дейди хонанда.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Бундан ташқари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон ҳам Хеллоуин байрамини нишонлаганини маълум қилди. У ўз Instagram саҳифасига байрам жараёнида туширилган фотони жойлаган.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Шунингдек, телебошловчи, суҳандон Нилуфар Сотиболдиева ҳам Амани исмли қизи билан биргаликда Хеллоуин кайфиятини берувчи студияда фотосессия қилдирган.
«Хеллоуин учун қўрқинчли фотосессия қилдирмоқчи эдик, лекин жуда суратлар жуда яхши ва илиқлик берувчи бўлиб чиқди», — дейди телебошловчи.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Актриса Дилором Мирзаева ҳам ушбу байрамни нишонлади. У ҳам ўз саҳифасига байрам фотосессияларини жойлаб қуйидагича изоҳ қолдирган:
«Хеллоуин — бу замонавий халқаро байрам бўлиб, қадимги Ирландия ва Шотландия анъаналарига бориб тақалади, уларнинг тарихи Буюк Британия ва Шимолий Ирландия ҳудудидан бошланган. Ҳар йили 31 октябрда нишонланади».
Посмотреть эту публикацию в Instagram




