Юлдузлар

Райҳондан Асал Шодиевагача: тадбиркорликни уддалай олмаган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари

Қуйида улар ҳақида маълумот келтирилади

Райҳондан Асал Шодиевагача: тадбиркорликни уддалай олмаган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари

Инсон бир неча соҳа билан шуғулланиши мумкин, бироқ ҳаммасида ҳам унга омад кулиб боқавермайди. Ўзбек шоу-бизнесининг шундай вакиллари борки, улар санъат соҳаси билан биргаликда тадбиркорликда ҳам ўзларини синаб кўрган, аммо бу соҳанинг уддасидан чиқа олмаган.

Манзура

Хонанда Манзура опаси Нигина билан бирга «Манзура» номли либослар бутигини очган. Манзура либослар дизайни ва уларнинг рекламалари устида ишлаб, махсус фотосессиялар ўтказганди. Унинг турк фотографи Тайфун билан Бали оролида ўтказилган махсус фотосессияси кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган.

Каниза

Ўзбек замонавий эстрадасининг ёрқин юлдузларидан бири Каниза санъат соҳасига қадам қўймасдан аввал тадбиркорлик фаолиятини бошлаган. У отасининг кўмаги билан «Каниза» оқшом либослари салони ва ателье фаолиятини йўлга қўйган. Бироқ, номаълум сабабларга кўра хонанда тадбиркорликни тўхтатган.

Озода Нурсаидова

Хонанда Озода Нурсаидова 2015 йилда «Озода» номли парфюм ишлаб чиқаришни бошлаган. Аммо жуда кўп шов-шувларга сабаб бўлган парфюм ҳақида ҳозирча ҳеч қандай гап-сўз йўқ.

Ситора Алимжонова

Истеъдодли актриса Ситора Алимжонова бир неча йил аввал гўзаллик салони фаолиятини йўлга қўйганди. Бироқ орадан кўп вақт ўтмай салон фаолияти якунланган.

Асал Шодиева

Актриса Асал Шодиева «Мiel» номли кийимлар брендига асос солиб, аёллар ва болалар либосларини ишлаб чиқаришни бошлаганди. Бироқ, ҳозирда интернет-дўкони фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Райҳон

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ўз брендидаги свитшотларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйганди. Ушбу либосларнинг ўзига хослиги уларга хонанданинг суратлари ва қўшиқ номлари туширилган. Афсуски, бу бизнес унчалик муваффаққиятли бўлмади ва шундан сўнг у турмуш ўртоғи Фарҳод Алимов билан биргаликда ўрдак фермаси очди.

Блогер ва актриса Хонзода

Актриса Хонзода «Ханна» номи остида аёллар кийим дўкони фаолиятини йўлга қўйганди. Аммо орадан икки ой ўтмай Хонзода дўкон ёпилишини ва кийимлар арзон нархда сотилишини маълум қилди.

Азиза Ёқубова

Актриса Азиза Ёқубова ҳам қизининг исмига «Ровза Ясмин» кийим сотиладиган интернет-дўконини ташкил қилганди. У кейинроқ ижарага дўкон олиб, унинг тантанали очилиш маросимини ўтказди. Аммо бу дўкон бир ойдан сўнг фаолиятини тўхтатди.