Юлдузлар

«Муҳташам юз йил» сериали қаҳрамoнларининг ҳаётида 10 йил ичида нималар ўзгарди?

Қуйида уларнинг шахсий ҳаёти билан боғлиқ айрим тафсилотлар келтирилади

«Муҳташам юз йил» сериали қаҳрамoнларининг ҳаётида 10 йил ичида нималар ўзгарди?

Дунёга машҳур «Муҳташам юз йил» сериали турк кино оламини янги босқичга олиб чиққан сериаллардан бири ҳисобланади. Фильмнинг суратга олинганига 10 йил тўлган ва унда роль ижро этган актёр ва актрисаларнинг шахсий ҳаётида бир қанча ўзгаришлар содир бўлди.

Актёр Бурак Ўзчивит

Туркиянинг истеъдодли актёрларидан бири Бурак Ўзчивит шу вақтга қадар жуда кўплаб кинофильм ва сериалларда роль ижро этган. Унинг ижросидаги «Ака-ука», «Ака-ука 2» фильмлари ва «Севги изтроби», «Чолиқуши» сериаллари дунё бўйлаб мухлисларга эга. Актёр 2017 йилда Туркиянинг жозибадор актрисаларидан бири Фахрие Эвжен билан турмуш қурган. Ҳозирда уларнинг Каран исмли ўғил фарзанди бор.

Актриса Марьям Узерли

«Муҳташам юз йил» сериалида актриса Марьям Узерли 2011 йилдан бошлаб суратга тушган ва унда Султон Сулаймоннинг рафиқаси Ҳуррам султон образини гавдалантирган. Бироқ у сериал охирига етмасдан Германияга учиб кетади ва сериал жамоасини ноқулай вазиятга солади. Марьям Узерли «Кеча маликаси», «Бошқа томон», «Жингез Режай», каби фильмларда роль ижро этган.

Ҳалит Эргенч

Сериалда бош роллардан бири Султон Сулаймон образини гавдалантирган Ҳалит Эргенч «Биринчи севги», «Бобил», «Меҳмон» фильмларида суратга тушган. Унинг энг муваффаққиятли ижроси эса шу сериалдаги образи бўлган. Ҳалит Эргенчнинг икки нафар ўғил ва бир нафар қиз фарзанди бор. Актёр нафақат кино оламида, балки шахсий ҳаётда ҳам муваффаққиятга эришган.

Нур Феттаҳўғлу

Сериалда Моҳидаврон Султон ролини ижро этган жозибадор актриса Нур Феттаҳўғлу моделликда ҳам фаолият юритади. У Туркиядаги энг яхши актрисалар рўйхатига киритилган. Нур Феттаҳўғлу «Бобил», «Опа-сингиллар», «Кассир» каби фильмларда суратга тушган. Шахсий ҳаёт борасида омади келишмаган актриса 2015 йилда оилваий тушунмовчиликлар сабаб ажрашган. Унинг бу турмушидан бир нафар қиз фарзанди бор.

Актриса Сальма Эргеч

Сериалда Ҳадича Султон ролини ижро этган Салма Эргеч акрциаликдан ташқари моделлликда ҳам фаолият юритади. Унинг ижросидаги «Яримта олма», «Осиё», «Овоз» кинокартиналари мухлислар қалбидан жой эгаллаган. Сальма Эргеч Туркиянинг киноактрисаларга бериладиган энг олий мукофотларига сазовор бўлган.