Юлдузлар

Муҳриддин Ҳолиқовнинг «Қиз бола» қўшиғи яратилиш тарихи қандай бўлган?

Унинг акаси акаси Шаҳобиддин Холиқов бу ҳақда гапириб берди

Муҳриддин Ҳолиқовнинг «Қиз бола» қўшиғи яратилиш тарихи қандай бўлган?

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Муҳриддин Холиқовнинг акаси Шаҳобиддин Холиқов «Қиз бола» қўшиғининг яратилиш тарихи ҳақида айтиб берди.

Унинг сўзларига кўра, қўшиқ дастлаб, арабча услубда айтилган. Таронанинг ўзбекча вариантини яратиш фикри кейинчалик келган. Шунингдек, у Муҳриддин Ҳолиқов ушбу ретросидан кейин машҳурликда Обид Асомовдан ўзиб кетганини таъкидлади.

«Шу қўшиқнинг арабчасини ижро қилганимизда халқ яхши қабул қилган. Тўйларда 5-6 марта айтишга тўғри келган. Шунга ўзбекча сўз билан айтсак. Қўшиқдан баҳраманд олаётган инсонлар унинг сўзига тушуниб эшитсин дедик. Тошкент миқиёсида Муҳриддин жуда машҳур бўлган. Лекин ҳеч қачон концертларга, телевиденияга қўйишмаган. Кейин охири касета чиқариб, альбомини тарқатишга мажбур бўдик. 1989 йил ‘Қиз болаʼ қўшиғини ижро қилгандна кейин Муҳриддин Обид Асомовдан ўзиб кетди. Унгача Обид Асомов республикада танилиб бўлганди», — дейди у.