Юлдузлар

Болаларини айблаган Саъдулла, тирбандликда қолган Ситора: шоу-бизнес вакиллари электр ўчирилишига қандай муносабатда?

Қуйида шу ҳақда фото ва видеолар тақдим этилади

Болаларини айблаган Саъдулла, тирбандликда қолган Ситора: шоу-бизнес вакиллари электр ўчирилишига қандай муносабатда?

Ўзбекистонда юзага келган электр узилишлари ижтимоий тармоқларда жуда кенг муҳокама ва муносабатларга сабаб бўлди. Ўзбек шоу-бизнесининг машҳур вакиллари ҳам бу воқеага ўз муносабатини билдирди.

Даврон Кабулов

«Миллион» жамоасининг вакили Даврон Кабулов электр эненгиясининг ўчишигa ўз муносабатини билдирган ва буни таълим билан боғлаган.

«Электромобилларнинг нима сабабдан бизга тўғри келмаслигини тушундингми, Илонжон Маск? Таълимни онлайнга ўтказамиз. Свет ўчади. Тугади.»,  — дейди Даврон Кабулов.

Муқаддас Саъдуллаева

Актёр Йигитали Мамажоновнинг турмуш ўртоғи Муқаддас Саъдуллаева Instagram саҳифасидаги обуначилардан чироқ ўчгани ҳақида сўраган ва тинчлик бўлишини тилаган.

«Бутун Ўзбекистон бўйича свет ўчгани ростми? Сизларда ҳам чироқ, иссиқ сув йўқ бўлиб қолдими? Илоҳим тинчлик бўлсин», — дейди Муқаддас Саъдуллаева.

Блогер Азода

Азода ҳам Instagram’даги саҳифасида чироқ йўқлиги сабаб Wifi ишламаётганини, совуқ сув йўқлиги ва унинг ўрнига иссиқ сув келаётганини ва интернет йўқлигини айтган.

«Свет йўқ, вифи ишламаяпти. Совуқ сув йўқ, қаттиқ иссиқ сув оқяпти. Уни устига алоқа яхши ишламаяпти», — дейди блогер.

«Мени асра» сериали орқали томошабинларнинг қалбидан жой эгаллаган актриса Азиза Алексеевна чироқ, газ йўқлигини айтган. Шу билан бирга шам ёруғида миллийча овқатланиш вақти эканини айтган.

«Сув, газ, свет йўқ. Шам ёруғида романтик саёҳатда энг яқин миллийча овқатланишнинг айни вақти», —  дейди актриса.

Ширин Маматова

Опера хонандаси Ширин Маматова Масbook анча олдин қувватланганини айтиб, телефонни қандай қилиб қувватлаш ҳақида пост қолдирган.

«Маcbook юз йил олдин қувватланганда ва телефонни қандай қувватлаш ҳақида фикр пайдо бўлганида», — дейди Ширин Маматова.

Миршакар Файзуллаев

Сатирик йўналишда ижод қиладиган актёр ва телебошловчи Миршакар Файзуллаев катта Powerbank сотиб олганини, шунда кўпчилик унинг устидан нимага сотиб олганини айтиб кулганини таъкидлаган. Бироқ актёр уни қувватлашни унутганини маълум қилган.

«Мен катта Powerbank’ни сотиб олганимда кўпчилик бундай каттаси нимага керак деб кулганди. Жуда ҳам ўгир. Ҳажми 17 ярим минг. Лекин энг ёмон томони кеча қувватлашга қўйилмаган экан», — дейди Миршакар Файзуллаев.

Нигора Абдуллаҳонова

«Афандининг қизлари»нинг вакили Нигора Абдуллаҳонова бойнинг ҳам камбағалнинг ҳам на уйида чироқ, сув борлигини ва Қозоғистондаги «авария» сабаб шунақа ҳолат юз берганини айтган.

«Бой- у камбағалнинг уйида на свет бор, на сув бор. Қозоғистондаги «авария» бизга ҳам ўз таъсирини ўтказди. Шунинг учун қўшнинг тинс, ўзинг тинч дейишади. Мен эса қўшнимникига гап сотгани кетдим», — дейди актриса.

Ҳабибулло Набиев

Таниқли клипмейкер Ҳабибулло Набиев ҳамма жойда ваҳима эканини, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам чироқ ўчганини айтган ва лифтда қамалиб қолган одамларга мурожаат қилган.

«Ҳамма жойда ваҳима. Бизда свет бор. Бутун Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда ҳам свет ўчибди. Лекин бизда бор. Чунки бизда катта генератор бор. Лифт тўхтаб қолиб кетган одамлар диққатига! У ерда чиқишга шошилманг ва сиқилманг. Ташқаридагилар ҳам деярли сизлардек аҳволда», — деган Ҳабибулло Набиев.

Дилсўз

Хонанда Дилсўз бутун республика бўйлаб чироқ ўчганини ва йўлларнинг жуда ҳам тирбанд эканини айтган. Бундан ташқари чироқсиз ҳаёт бўлмаслиги ҳақида фикр билдирган.

«Ассалому алайкум. Азизлар, бутун республика бўйича свет йўқ экан. Йўллар жуда ҳам тирнанд. Ишхонага зўрға келиб олдим. Энди қандай кетар эканман? Қоп-қоронғуда ўтирибмиз. Свет тезроқ келсин. Светсиз ҳаёт бўлмайди», — дейди Дилсўз.

Саъдулла Фатхуллаев

«Ҳаммага ассалому алайкум. Минг бир узр. Болаларим ўйин қилиб разветка’га отвёрка тиққан экан. Қисқа тутaшув сабаб ҳеч қаерда свет йўқ. Усталарга телефон қилдим. Кечгача тўғирлаймиз деди. Ҳаммадан узр сўрайман. Бўлди асабийлашмаймиз», — дея ҳазил қилган Саъдулла Фатхуллаев.

Тимур Алиханов

Тимур Алиханов кайфият билан кўчага чиққанини, бироқ бирорта ҳам светафор ишламаётганини айтган. Шу билан биргаликда, ўзи ёқтирган кафеда маза қилиб ўтирмоқчи бўлганини аммо официантлар ишламаётганини айтган.

«Эрталабдан яхши кайфият билан кўчага чиқасан ва бирорта светофор ишламаётганини кўрасан. Ҳайрли тонг. Кайфиятим янада кўтарилди. Шаҳар марказига келиб ўзим ёқтирган кафеда ўтириб эрталабда мазза қилиб нонушта қилмоқчи эдим официантлар ишламаётганини ва эрталабдан бери свети йўқлигини айтди. Кунингиз ҳайрли ўтсин. Лекин Мустақиллик кўчасида светофор ишлаяпти. Тошкентнинг 3 та нуқтасига қўнғироқ қилдим. Ҳеч қаерда свет йўқ. Ишқилиб «запрет» қўйилмаган бўлса бўлди. Тошкентнинг энг катта ош марказида ҳам свет йўқ. Энди бехазил. Ўртоқлар, ваҳима қилиш керакмас. Худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади. Тез орада свет келишига умид қиламиз», — дейди блогер.

Жаҳонгир Хўжаев

Актёр ва телебошловчи Жаҳонгир Хўжаев эрталабдан барча учун бошқача тонг бўлганини, чироқ йўқлигини ва сув таъминоти ишламаганини айтган.

«Ассалому алайкум. Менимча бугунги тонг ҳамма учун сал бошқачароқ бўлди. Сув ишламади. Иссиқ сув, свет йўқ. Кўчада светофорлар ишламаяпти. Ҳаммаси яхшиликка бўлсин. Кунингиз яхши ўтсин. Ишхонада ҳам шу мавзу. Ҳаммаси зўр бўлади. Кайфиятни тушурманг. Концерт яқин бўлгани сабаб ҳеч нима таъсир қилмаяпти. Кўчада репетиция қиляпмиз», — дейди Жаҳонгир Хўжаев.

Ситора Алимжонова

Кўплаб роллари билан томошабинларга танилган актриса Ситора Алимжонова светофорларнинг ишламаётганини ва орадан бир соат ўтиб йўлдан ўтганини айтган. Актриса бу ҳолатдан хурсандлигидан stories олганини маълум қилган.

«Ҳаммага ҳайрли кун. Бугунги кун янгилигимиз: Тошкентда свет йўқ, светофорлар расво. Бир соат деганда мен йўлдан ўтяпман. Шу ерда бир соат турганимга ишонасизми? Хурсанигимдан stories олдим. Бу йўлда эҳтиёт бўлинг чунки ҳали йўл патруль ходими етиб келмаган», — дейди актриса ўз саҳифасида.

Неъмат Аҳмедович

Актёр Неъмат Аҳмедович Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр узилганини ва ваҳимага тушмасликни айтган. У обуначиларига бир нечта маслаҳат берган.

«Ассалому алайкум. Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилиш бўляпти. Ваҳимага тушманг ҳаммаси тикланади. Асосийси ўзингизни, болаларингиз ўйланг. Электр жиҳозларини ҳам токдан узиб қўйинг. Ҳаммаси кайфияти яхши бўлсин», — дейди Неъмат Аҳмедович.