Голливуднинг энг латофатли ва истеъдодли актрисалари кимлиги айтилди — фото
Уларнинг рўйхатини тузишда ютуқлари, касбий фаолияти ва ташқи кўриниши инобатга олинган
Жаҳон кино оламида ўзининг истеъдоди билан биргаликда гўзаллиги билан ҳам машҳур бўлган кино актрисалари кўплаб топилади. «5Minstory» нашри Голливуднинг энг латофатли ва истеъдодли актрисалар рўйхатини тузди.
Анжелина Жоли
Латофати ва истеъдоди билан бошқа актрисалардан ажралиб турувчи шундай санъат вакилалари борки, улар ҳақида қанча сўз юритилса ҳам оз. Шундай актрисалардан бири Голливуд оламининг ёрқин юлдузи Анжелина Жоли ҳисобланади. Анжелина Жоли шахсий ҳаётда бўлмасада касбий фаолиятида катта муваффаққиятга эришган актрисалардан биридир. Унинг гўзаллиги мухлислари томонидан жуда кўп эътироф этилади ва кўплаб аёллар у каби бўлишга ҳаракат қилади.

Гал Гадот
Кейинги машҳур актриса Гал Гадот кино оламида ва продюссерлик соҳасида жуда кўп мукофотларга лойиқ кўрилган. Гал Гадотнинг бошқа актрисалардан фарқи у дастлабки фаолиятини Мудофаа кучларида хизмат қилиш билан бошлаган. Кейинчалик моделликда фаолият юритган Гал Гадот ҳозирда кино санъатида ўзининг жозибадорлиги орқали ҳам машҳурдир.

Одри Ҳепберн
Голливуддаги мода олами ҳақида гапирилар экан, Одри Ҳепберн ҳақида сўз очмасликнинг иложи йўқ. Британиялик модель ўз соҳаси бўйича бир қанча халқаро мукофотларга ҳам сазовор бўлган. Моделликдан ташқари кино санъатида ҳам ўзини синаб кўрган актриса датлабки роллариданоқ мухлислар қалбидан жой эгаллади. Одри Ҳепберн Америка тарихидаги «3-Aфсонавий гўзал аёл» сифатида тан олинган.

Эмерод Тубия
Канадалик гўзал актриса ва модель Эмерод Тубия Голливуд оламида муносиб ўринга эга. У «Соя овчилари» фильмида гавдалантирган образи орқали танилган. Бундан ташқари у 20 га яқин катта кинокартиналарда роль ижро этган. Актриса кинода роль ижро этишдан кўра шоу-бизнес оламида машҳур бўлишга интилади.

Алехандра Даддарио
Голливуднинг яна бир машҳур вакиласи Алехандра Даддарио ижро этган роллари ва табиий гўзаллиги билан бошқа актрисалардан фарқ қилади. Унинг гўзал кўзлари ва жозибадор табассуми эътиборни ўзига жалб қилади. Актриса ҳозирга қадар 20 яқин кинокартиналарда роль ижро этган ва ижро этган роллари туфайли бир қанча мукофотларга сазовор бўлган.

Ушбу рўйхатдан Голливудниннг яна кўплаб юлдузлари жой олган. Уларнинг рўйхатини тузишда ютуқлари, касбий фаолияти ва ташқи кўриниши инобатга олинган.




