Юлдузлар

Голливуднинг энг гўзал ва муваффаққиятли ўсмир актрисалари маълум қилинди — фото

Улар Анжелина Жолининг издошлари бўлиши мумкин

Голливуднинг энг гўзал ва муваффаққиятли ўсмир актрисалари маълум қилинди — фото

Голливуднинг энг латофатли ва кино оламида муваффаққиятга эришган ўсмир актрисалари рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда «PEOPLETALK» нашри хабар берди.

Маккензи Фой

Жаҳон кино оламида ўз ўрнига эга бўлган Америкалик киноактриса Маккензи Фой Голливуднинг энг латофатли ва муваффаққиятга эришган ўсмирлари рейтингида юқори ўринда туради. Унинг мухлислари «Оқшом» кинофильмидаги образи орқали танишади. Маккензи Фойнинг кино оламидаги ёрқин келажаги айнан мана шу фильмдан сўнг башорат қилинган. Кейинчалик «Қарсилдоқ ва тўрт қироллик» фильмидаги Клара роли ва «Юлдузлараро» кинокартинасидаги Метю Макконаҳининг қизи роли унга жуда катта шон-шуҳрат олиб келди. Ҳали ўсмир бўлсада Голливудда юқори натижага эришган акртиса берган интервьюларида келажакда янада катта режаларни амалга ошириши ҳақида гапириб ўтган.

Юлия

Кейинги ўринда турувчи машҳур актриса Юлия Голливудда ўз ўрнига эга бўлган актрисалардан ҳисобланади. Гап шундаки, унинг отаси «Walt Disney» студиясида аниматор бўлиб ишлаган ва қизини келажакда машҳурлика эришишини истаган. Юлия илк бор етти ёшида «Ақлли жиноятчилар» сериалида роль ижро этади ва шу орқали у кино оламига кириб келади. Кейинчалик эса «Очиқ» ва «Америкалик уй бекаси» фильмларидаги образи унга муваффаққият олиб келди. Унинг энг омадли образи сифатида режиссёрлар биринчи ролини эътироф этишади.

Эбби

Яна бир Голливуд актрисаси киноижодкорлар оиласида дунёга келган. Экранларда болалигидан танила бошлаган Эббининг энг яхши картиналари деб «Очиқ» ва «Пичирлаш» сериалларидаги роли кўрсатилади. Эбби кинофильмлардаги роли учун бир қанча мукофотларга сазовор бўлган. Яқин келажакда бир қанча исқтиқболли ижроларни кўзлаётган актриса ҳозирда Голливуднинг машҳур режиссёри билан шартнома тузишга муваффақ бўлган.

Бу актрисалар ҳозирда Голливуднинг бир қанча режиссёрлари билан ҳамкорлик қилади ва кино санъатида улкан муваффаққиятларга эришишни ният қилган. Улар Анжелина Жолининг издошлари бўлиши мумкин.