Юлдузлар

Дунё бўйлаб машҳурлик, хиёнат ва ёлғизлик: «Муҳташам юз йил»даги Шоҳ Султоннинг шахсий ҳаёти ҳақида

Қуйида шу ҳақида маълумот берилади

Дунё бўйлаб машҳурлик, хиёнат ва ёлғизлик: «Муҳташам юз йил»даги Шоҳ Султоннинг шахсий ҳаёти ҳақида

«Муҳташам юз йил» сериалида Шоҳихубон Султон образи орқали дунёга танилган турк актрисаси Дениз Чакирнинг шахсий ҳаёти ва касбий фаолияти ҳақида қуйида маълумот берилади.

Актриса Дениз Чакир 1982 йилнинг 31 декабрида Туркиянинг Анқара шарида дунёга келган. У болалгидан кино оламига кириб келган. Аввалига журналист ёки адвокат бўлишни орзу қилган Дениз Чакир келажакда актриса бўлишга қарор қилади. У Туркиайдаги консерваториялардан бирини битиргандан кейин театр санъати институтига ўқишга киради. Бўш вақтларида радио эфирларга чиққан Дениз Чакир гўзаллиги сабаб бир нечта реклама компанияларда ҳам фаолият юритади. У биринчи марта 22 ёшида «Аёллар истаги» сериалида эпизод роллардан бирини ижро этса ҳам томошабинлар эътиборига тушади

Унинг актрисалик фаолиятида машҳур ёзувчи Рашод Нури Гунтекиннинг «Хазонрезги» романи асосида суратга олинган кинофильмдаги роли алоҳида аҳамиятга эга. Дениз Чакир маҳаллий нашрларнинг бирига берган интервьюсида бу фильм унинг кино оламидаги тажрибасини оширишида катта ёрдам бергани ҳақида айтган. Актриса бу фильмдаги ижроси учун Туркияда «Йилнинг энг яхши актрисаси» мукофотини олган.

Дениз Чакирнинг энг яхши ижроларидан бири «Муҳташам юз йил» сериалидаги Султон Сулаймоннинг синглиси Шоҳихубон Султон роли ҳисобланади. У сериалда Султон Сулаймоннинг рафиқаси Хуррам Султон билан душман сифатида роль ижро этади. Салбий ролни ижро этган актриса нафақат Туркияда, балки сериал намойиш этилган кўплаб мамлакатларда машҳурликка эришди.

Ёшлигидан радио эфирларида фаолият юритган актриса Туркияда дубляж санъатида ҳам алоҳида ўринга эга. Дениз Чакир «Кунг Фу панда», «Темир одам» ва бошқа кинофильмларнинг турк тилидаги талқинида бош қаҳрамонларга овоз берган. Шу жиҳатдан уни серқирра ижодкор дейиш мумкин. Бироқ касбий фаолиятда муваффаққиятга эришган актрисанинг шахсий ҳаётда омади келмаган. У бир муддат «Хазонрезги» сериалидаги ҳамкасби Ниҳат Алтинкая билан учрашиб юрган, бироқ уларнинг бирданига муносабатларга нуқта қўйгани кўпчиликнинг эътиборига тушди.

У кейинчалик «Иффат» сериалидаги портнёри, машҳур актёр Иброҳим Челиккол билан муносабатларини мухлисларига эълон қилди, аммо актриса Иброҳим Челикколнинг хиёнати туфайли муносабатларнинг тугаганини маълум қилди. Ҳозирда бўш вақтини севимли машғулотларига сарфлайдиган 39 ёшли Дениз Чакир ёлғизликни маъқул кўради. У яқин келажакда оила қурса актрисаликни тарк этишини маълум қилган.