Дилноза Кубаевадан Дурдона Қурбоновагача: Ўзбекистондаги «энг қиммат» актриса ким?
Бу бўйича рейтинг тузилди
Ўзбек киносининг кунлик гонорари юқори бўлган «энг қиммат» актрисалар рейтингги тузилди.
Режиссёр ва продюсерларнинг фикрлари умумийлаштирилиб, ҳозирги кунда энг талаб юқори бўлган актрисалар ва уларнинг гонарар миқдори қанчалигини аниқланди. Унга кўра, энг кўп гонорарни Дилноза Кубаева олади. У сериалларда суратга тушишни ёқтирмайди. Унинг кунлик гонорар миқдори 500–700 АҚШ долларини ташкил этади. Шунингдек, Асал Шодиеванинг кунлик гонорар миқдори тахминан 500 АҚШ долларини ташкил этади. Зарина Низомиддинованинг гонорари эса тахминан 300–500 АҚШ долларини ташкил этади.
Бундан ташқари Шаҳзода Матчонованинг гонорар миқдори 300–500 АҚШ долларини, Райҳон Уласенованики 250–300 долларни, Раъно Шодиева ва Нигора Каримбоеваники ўртача 200 долларни, Феруза Норматова, Шаҳзода Муҳаммедова, Дурдона Қурбонованинг гонорар миқдори эса 100–150 долларни ташкил этади.




