Даврон Кабуловдан Паризодагача: Ўз тўйида қўшиқ айтган машҳурлар — видео
Қуйида улар ҳақида маълумот берилади
Шоу-бизнес вакилларининг тўйлари ҳам шов-шувли, дабдаба билан ўтади. Унда камида ўнлаб санъаткорлар хизматда бўлиб, қўшиқ куйлайди. Айрим санъат вакиллари борки, улар ўз тўйларида ҳам қўшиқ куйлаган. Қуйида улар ҳақида маълумот берилади.
Дилшод Назаров
Dili.me тахаллуси билан ижод қилувчи инстаблогер Дилшод Назаров 2021 йил 29 ноябрь куни уйланди. Tурмуш ўртоғининг исми Лазиза. Уларнинг тўйи жуда дабдабали ўтгани билан бошқа санъат вакиллариникидан ажралиб турди. Дилшод Назаров шер болалари билан бирга фотосессия қилди. Шу билан бирга, блогернинг куёв навкардаги «кортеж»ида 40 дан ортиқ машина йўлга чиққан. Куёв жўра хонандалар Ёрқинхўжа Умаров ва Достон Эргашев бўлган. Ундан ташқари, Dili.me’нигнг тўйида кўплаб санъат аҳли ва блогерлар иштирок этди. У гарчи хонанда бўлмаса ҳам ўз тўйида онасига бағишлаб қўшиқ куйлади. Ундан кейин даврага хонанда Малика Равшанова кириб «Бу менинг онам» номли хит қўшиғини айтди.
Даврон Кабулов

Даврон Кабулов ҳозирча шоу-бизнес вакиллари орасида тўйини ноодатий тарзда бошлаган ягона ижодкор. Унинг турмуш ўртоғи Эъзоза никоҳ оқшомида тўйхонага ёлғиз кириб борган. У Фаррух Зокировнинг «Ёр-ёр»и остига даврага кириб келган. Бошловчи эса уни ичкарида Жўрабекнинг «Бор бўлгим келар» қўшиғини айтиб кутиб олган. Бошловчига «Миллион» жамоасининг ҳозирги ва собиқ аъзолари куёв жўралик қилган. Жуфтликнинг тўйи 2016 йил 24 март куни бўлган.
Паризода

Паризода эса тўйида турмуш ўртоғи Шерали Сафаровга атаб «Бегим» номли қўшиқ айтган. Уларнинг тўйи 2012 йилда бўлган. Шерали Сафаров Паризодани биринчи марта Озодбек Назарбековнинг концертида кўрганини таъкидлаган. Кейин раққосани қидириб топган. Паризода турмуш ўртоғи у учун кўп курашганини айтди. Ҳозирда уларнинг 3 нафар фарзанди бор: 2 қиз ва бир ўғил. Уларнинг исми Эъзоза, Садия ва Абдулқодир.
Алишер зокиров

Хонанда Алишер Зокировнинг тўйи 2019 йил 21 cентябрьда бўлган. Унинг ҳам тўйи санъаткорларга бой ўтган. Хонанда никоҳ оқшомида онасига бағишлаб қўшиқ айтган. У ашулани онасини бағрига босган ҳолда куйлаган.
Валижон Шамшиевнинг қизи Муштарий

Қизиқчи, актёр Валижон Шамшиевнинг қизи Муштарий ҳам тўйида турмуш ўртоғи Шахбоз билан биргаликда қўшиқ куйлаган. Шунингдек, Шахбоз тўйхонага кириб келгандан сўнг микрофонни қўлига олиб «Ёр-ёр»ни айтган. Уларнинг тўйи Фарғонада бўлган. Никоҳ оқшомида Маъмур Холмедов бошловчилик қилган. Шу билан бирга, Валижон Шамшиевнинг иккинчи қизи Муслима ҳам онасининг тўйида қўшиқ айтиб табриклаган. Ҳозирда жуфтлик биргаликда «Лайли ва Мажнун» тахаллуси остида ижод қилиб келмоқда. Уларнинг бир-қанча қўшиқлари бор.




