Болливуднинг энг гўзал ва истеъдодли актрисалари маълум қилинди
Қуйида улар ҳақида маълумот берилади
Болливуд кино оламининг шундай вакилалари борки, улар нафақат истеъдоди, балки гўзаллиги билан ҳам дунёга танилган. Қуйида улар ҳақида маълумот берилади.
Айшвария Рай Баччан
Таниқли ва истеъдодли актриса Айшвария Рай Баччан Болливуд кино санъатида юқори ўринда туришидан ташқари дунёдаги энг гўзал актрисалар рейтингида ҳам юқори поғонода туради. У 1991 йилдан машҳурликка эриша бошлаган ва шу вақтга қадар 70 га яқин кинокартиналарда суратга тушган. Актриса 1994 йилда «Дунё гўзали» рейтингида биринчи ўринни олган. Машҳур кино актёр Абҳишек Рай Баччан билан турмуш қурган актриса ҳозирда қизи Арадҳяни тарбия қилмоқда.

Катрина Каиф
Аслида Лондонда туғилган ҳинд актрисаси Катрина Каиф ўзининг табиий жозибаси билан бошқа Болливуд акрисаларидан фарқ қилиб туради. Катрина Каиф актрисаликдан ташқари моделлик оламида ҳам юқори натижаларни қайд этган. Мухлислари унинг рақсларида ўзгача нафосат борлгини таъкидлашади. Маълумот учун, актриса шу йилнинг декабрь ойида ўзининг тўй маросимини ўтказишни режалаштирган.

Рани Мукержи
Болливудда жуда кўп мукофотга сазовор бўлган актрисалардан бири Рани Мукержи 2000 йилдан машҳурликка эриша бошлаган. У энг кўп маош олувчи актрисалардан бири ҳисобланади. Рани Мукержи шу вақтга қадар 60 дан ортиқ кино, сериалларда иштирок этган ва бир-бирига ўхшамас роллари билан мухлислари қалбидан жой эгаллаган.

Алия Бҳатт
Ҳали ёш бўлса ҳам истеъдоди ва гўзаллиги билан Болливудда ўз ўрнини топган актриса Алия Бҳатт «Ҳиндистоннинг энг машур инсонлари»рўйхатига киритилган. Акриса Ҳиндистонда кино санъати бўйича бериладиган бир қанча муфофотларнинг соҳибаси ҳисобланади. Алия Бҳатт ҳам декабрь ойида таниқли актёр Ранбир Капур билан турмуш қуришни режалаштирган. Ҳозир айнан шу сабабли барча суратга олиш ишларини бекор қилган.

Кажол
Ҳозир ижтимоий тармоқларда фаол бўлган, Болливудда ижро этган бетакрор роллари билан дунё бўйлаб мухлисларини топган актриса Кажол йигирма йилдан ортиқроқ вақт мобайнида ушбу соҳада фаолият юритиб келмоқда. Кажол шу вақтга қадар Ҳиндистоннинг жуда кўп машур актёрлари билан ҳамкорликда ишлаган. Актриса ҳозир санъатдан бир оз йироқлашган.





