Юлдузлар

Болливуд қиролидан Голливуд юлдузигача: дунё машҳурлари ҳақида қизиқарли фактлар

Қуйида улар ҳақида маълумот берилади

Болливуд қиролидан Голливуд юлдузигача: дунё машҳурлари ҳақида қизиқарли фактлар

Дунё бўйлаб миллионлаб мухлисларнинг қалбини забт этган машҳурларнинг ҳаёти ҳақидаги қизиқарли фактлар келтирилади.

Болливуд қироли Шохруҳ Хон

Ҳиндистоннинг дунёга машҳур актёри Шохруҳ Хон фаолияти давомида 100 дан ортиқ кинофильмларда роль ижро этган. Унинг ота-онаси адвокат бўлган. Актёр кинодаги фаолиятини салбий роллардан бошлаган. Шохруҳ Хон турмуш ўртоғининг ота-онасини тўйига розилик билдиришини 7 йил кутган. Унинг фильмографиясидаги энг яхши фильм — «Менинг исмим Хон» кинокартинаси ҳисобланади. Айрим манбаларга кўра, ҳозирда Шохруҳ Хоннинг умумий бойлиги 850 миллион доллардан ошган.

Голливуд юлдузи Анжелина Жоли

Анжелина Жолининг ҳақиқий фамилияси Войт ва у ушбу фамилиядан отаси билан тортишиб қолганидан кейин воз кечган. У болалигидан калтакесак ва илонларни ёқтиради. Анжелина Жолининг чап елкасида аждар расми туширилган татуировкаси бор. Актриса Бред Питт билан тўйи куни фарзандлари чизган сурати билан безатилган оқ либос кийган.

Поп мусиқа қироли Майкл Жексон

Машҳур Майкл Жексон номи билан танилган поп мусиқа қироли 5 ёшида «Jackson Five» гуруҳининг аъзоси бўлган. Унга Элизабет Тейлор «Поп мусиқа қироли» деб таъриф берган. Майкл Жексон умри давомида 67 марта концерт берган. Майкл Жексон «Витилиго» деб номланган тери касаллигидан азият чеккан, лекин унинг териси оқартирилган деган миш-мишлар тарқалган эди. Унинг касаллиги аниқлангандан сўнг, дерматолог ушбу касаллик юқумли эмас, балки терининг пигментациясини йўқотиш деган хулосага келган.

Голливуд юлдузи Леонардо Ди Каприо

Леонардо Ди Каприо Калифорнияда туғилган, аммо унинг илдизлари анча мураккаб. Онаси Ирмелин Инденбиркен Германияда туғилган, отаси Жорж эса ярми итальян ва ярми немис. Голливуддаги фаолиятидан ташқари Леонардо Ди Каприо хайрия ишлари билан шуғулланади. У 2013 йилда Непал йўлбарсларини ҳимоя қилиш учун 3 миллион доллар, 2014 йилда эса океанни қутқариш учун яна 3 миллион доллар хайрия қилган. Актёрга 1997 йилда унга бир вақтнинг ўзида иккита роль таклиф қилинади, бири «Буги кечалари» фильми, иккинчиси эса «Титаник» фильми. У иккинчи вариантни танлади ва биринчиси дўсти Марк Уолбергга берилди.

Болливуднинг таниқли актрисаси Кажол

Латофатли ҳинд актрисаси Кажол актёрлар оиласидан чиққан тўртинчи авлод ҳисобланади. У таниқли актёр ва қўшиқчи Кишор Кумарга қариндош. Кажол «Filmfare Awards»нинг «Энг яхши аёл роли» номинацияси бўйича беш марта мукофотланган. Ушбу ютуғи билан холаси Натан билан беллаша олади (унинг ҳам 5 та мукофоти бор). Шунингдек, Кажол ўн битта номинацияга номзоди қўйилган актриса ҳисобланади. Ажай ундан турмушга чиқишини сўрамаган. Аслида Кажолнинг ўзи Ажай билан оила қуришни истаган. Шунинг учун турмуш қуриш таклифини ҳам ўзи берган.