Юлдузлар

«Ҳатто отамнинг жанозасига ҳам келмаган». Ҳожибой Тожибоевнинг қизи Аваз Оҳуннинг устози аслида кимлигини айтди

«Ўтмишини ҳам унутмаслик керак», — дейди у

«Ҳатто отамнинг жанозасига ҳам келмаган». Ҳожибой Тожибоевнинг қизи Аваз Оҳуннинг устози аслида кимлигини айтди

Сўз устаси Ҳожибой Тожибоевнинг қизи, актриса Интизор Тожибоева қизиқчи Аваз Охунни отасининг шогирди эмаслигини айтди.

Интизор Тожибоеванинг сўзларига кўра, Аваз Охуннинг асл устози Мирзабек Холмедов. Актриса отаси ҳамма учун устоз эканини, бироқ Аваз Охунни Мирзабек Холмедов саҳнага олиб чиққанини таъкидлади.

«У инсон Мирзабек Холмедовнинг шогирди. Аваз Охунни саҳнага олиб чиққан инсон Мирзабек Холмедов. У ‘Мирзо театр’да чиққан. Ҳожибой Тожибоев ҳамма учун устоз лекин бу инсоннинг ҳақиқий устози Мирзабек Холмедов. Ўша инсон саҳнага олиб чиққан. Бирга ижод қилишган. Буни ҳеч ким билмас экан. Нимага устози ҳақида гапирмай менинг отамни устоз дейди? Кўпчилик бу инсонни отамнинг шогирди деб ўйлайди лекин у отамни шунчаки пародия қилиб ўхшатган, холос. Ўзи ҳам устози деб билади. Лекин ҳатто отамнинг жанозасига ҳам келмаган. Оиласини тан олмайман деган гапларини ҳам эшитганман. Бу инсонга омад. Асл устози Мирзабек ака эканини, ундан илм олганини, ўтмишини ҳам унутмаслик керак. Кўпчилик шу саволни бергани учун жавоб бердим. Бу инсонга ёмонлигим йўқ. Яхши ижодкор. Омадини берсин. Ўтмишга ҳам қараб қўйиш керак», — дейди у.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аваз Охун Ҳожибой Тожибоевнинг ўлими билан боғлиқ миш-мишларга аниқлик киритганди.

Шу билан бирга, Аваз Охун «Мирзо театри»даги иштироки учун қанча маош олганини маълум қилганди.

Шунингдек, Аваз Охун Ички ишлар органидан қанча маош олишини айтганди.