Янгиликлар

Зуҳра Солиева телеканалларда узатилаётган айрим кўрсaтувларни танқид қилди

Актриса Зуҳра Солиева YouTube’dagi «BirzumTV» лойиҳасига берган интервьюсида баъзи бир блогерлар ва кўрсатувлар ҳақида фикрини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бирор муаммони олиб чиққан кўрсатув унинг ечимини ва натижасини ҳам олиб чиқиши керак. Шунда порахўрлар ва монополиячилар ҳам йўқолади. «Масалан, шоу кўрсатувлар бор. Қандайдир муаммони олиб чиқади. Олиб чиқади бўлди. Унинг ечими қандай бўлди? Ундан кейинги […]

Зуҳра Солиева телеканалларда узатилаётган айрим кўрсaтувларни танқид қилди

Актриса Зуҳра Солиева YouTube’dagi «BirzumTV» лойиҳасига берган интервьюсида баъзи бир блогерлар ва кўрсатувлар ҳақида фикрини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, бирор муаммони олиб чиққан кўрсатув унинг ечимини ва натижасини ҳам олиб чиқиши керак. Шунда порахўрлар ва монополиячилар ҳам йўқолади.

«Масалан, шоу кўрсатувлар бор. Қандайдир муаммони олиб чиқади. Олиб чиқади бўлди. Унинг ечими қандай бўлди? Ундан кейинги қаҳрамоннинг ҳаёти нима бўлди? Ким бунга ёндашди? Ким ёрдам берди? Кейин шу ҳақида ҳам кўрсатув қилса, инсоннинг ҳаётида ҳамма барса яхшиликка ўзгарар эканку. Ўша порахўрлар ҳам, монаполистлар ҳам абадий эмас эканку деган ишонч пайдо қилиш керак халқда. Келиб ичимиздан гап оласиз ва блогерлар уни олиб ролик қилиб қўяди. Худди сиз катта нарсани гапиргансиз. Тушунган тушунмаган, билар билмас изоҳни ўқийсиз. Кейин асабийлашасиз. Депрессияга тушасиз. Нима кераги бор?», — дейди актриса.