«Золушка»нинг ўғли онаси нега Польшага кетиб қолганини айтди
У 38 ёшида 18 ёшли «Золушка» образида намоён бўлган
Миллионлаб қалбларни забт этган «Золушка»нинг ўғли онасининг нима сабабдан Польшага кетганини маълум қилди.
Унинг ўғли Жулиан Россия телеканалларининг бирига берган интервьюсида онасининг Россияда ҳеч нарсаси бўлмаганини, жуда эски уйда яшаганини ва ёмон шароит туфайли мамлакатни тарк этганини айтди.
«Бу ерда яшаш шаротмиз ёмон эди. Ҳовлидаги гараждан қурилган бир уйда яшар эдик. Онамнинг барча дугоналари ҳашаматли уйда яшаган, ҳаттоки унча танилмаганларининг ҳам турли хил мукофотлари ва унвонлари бўлган. Онамда эса ҳеч нарса йўқ эди. Лекин уни бутун Россия аҳолиси танирди. У ҳаммадан хафа бўлди ва мамлакатни тарк этишга қарор қилди. Шу билан бирга у дугоналарининг оддий гаражга ташриф буюришини истамас эди», — дейди «Золушка»нинг ўғли Жулиан.
Маълумот учун, «Золушка» фильмининг илк талқини 1947 йилда намойиш этилган ва унда бош рольни Россиянинг таниқли актрисаси Янина Жеймо ижро этган. У 38 ёшида 18 ёшли «Золушка» образида намоён бўлган.




