Зокир Очилдиев талабалик даврида кўрган қийинчиликлари ҳақида гапирди
Сўз устаси, актёр, телебошловчи Зокир Очилдиев «Omon-omon» кўрсатувида талабалик даври ҳақида гапириб берди. Унинг сўзларига кўра, талабалик вақтларида асосан қорни оч бўлган, вазифалар эса жуда кўп бўлган. Шунингдек, ўша вақтларда талабалик даврининг олтин давр деб аталишининг сабабини ҳам билмаганини таъкидлаган. «Талабалик олтин давр деган гап бор. Биз талаба бўлганимизда ҳайрон қолардик, нимаси олтин давр экан […]
Сўз устаси, актёр, телебошловчи Зокир Очилдиев «Omon-omon» кўрсатувида талабалик даври ҳақида гапириб берди.
Унинг сўзларига кўра, талабалик вақтларида асосан қорни оч бўлган, вазифалар эса жуда кўп бўлган. Шунингдек, ўша вақтларда талабалик даврининг олтин давр деб аталишининг сабабини ҳам билмаганини таъкидлаган.
«Талабалик олтин давр деган гап бор. Биз талаба бўлганимизда ҳайрон қолардик, нимаси олтин давр экан бунинг деб. Қорнинг оч бўлса, пулинг бу ёғини тортсанг у ёққа етмаса. Ҳар куни топшириқ олсанг. Бир кунда йигирма тўрт соат вақт бўладиган бўлса, қирқ саккиз соат ўқисанг ҳам улгуриб бўлмайдиган вазифаларни олсанг. Нимаси олтин давр деб психолог устозимизга савол бердик. У тугатганинглардан кейин орқага қарасангиз олтин даврдек туюлади кейинги даврнинг олдида деганди. Ҳақиқатдан ҳам, ўша давр энди олтин давр бўлиб туюляпти», — дейди у.




