Янгиликлар

Зокир Очилдиев шогирдларига қандай талаблар қўйишини айтди

«Ўқимаган одамга фарқи йўқ», — дейди у

Зокир Очилдиев шогирдларига қандай талаблар қўйишини айтди

Актёр, сўз устаси, бошловчи Зокир Очилдиев «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида шогирдларига қўядиган талаблар ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, шогирдликка келган инсонларда аввало қобилиятли бўлиши керак, кейинги навбатда ўқиган бўлиши керак. Cўз устаси чунки ўқиган инсон ўзидан янгилик олиб кира олишини айтди.

«Шогирд бўлишга келганларга мен эмас ҳаётнинг ўзи талаб қўяди. Биринчи навбатда Аллоҳ юқтирган бўлиши керак. Унинг қобилияти бўлиши керак. Шунинг учун биринчи навбатда унинг Аллоҳ берган қобилиятига қарайман. Иккинчи саволим ўқиганмисиз бўлади. Ўқиган одам бу йўналишни олдин бу устозимиз қилган. Мана бу йўлни бу ҳамкасбимиз қиляпти. Мана бу иш ҳали қўл урилмаган. Мен кўпроқ меҳнат қилсам ҳам мана бунга қилишим керак. Ҳеч ким қилмаган ишни қилишим керак нарса бўлади ўқиган одамда. Ўқимаган одамга фарқи йўқ. У санъатда ўзининг янгилигини қилолмайди», — дейди у.