Янгиликлар

«Ўзимда ҳам синаб кўрдим». Зилола Ғуломова томоқ оғриғини даволашнинг оддий усулини айтди

«Буни шахсан ўзим синаб кўрганим учун илиндим», — дейди у

Актриса Зилола Ғуломова ўзининг Instagram саҳифасида ‘подписчик’ларига мавсумий маслаҳат берди.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир катталар ва болаларда томоқ оғриғи тез кузатиладиган мавсум. Шу сабабли у мухлисларларига бундай ҳолатларда қандай чора кўриш кераклигини айтди. Бундай вазиятда актриса водород периксни ишлатиш фойдали эканини таъкидлади.

«Оқшом ҳайрли бўлсин. Бир кичкина маълумот билан ўртоқлашмоқчиман. Шахсан ўзимда ҳам синаб кўрганим учун илинмоқчиман. Ҳозир катталарда ҳам, ёш болаларда ҳам томоқ тез оғриб қоладиган мавсум. Оддийгина водород перикс бор. Суюқ варианти. Худди спиртникидей идишда бўлади. Ҳеч қанча пул турмайди. Мана шу билан томоғингизни ғарғара қилиб чайқасангиз, эффекти жуда зўр бўлади», — дейди актриса