Янгиликлар

Зиёда вилоятдаги концертида мухлисига зиракларини ечиб берди — видео

Хонанданинг зираклари кумуш бўлган

Зиёда вилоятдаги концертида мухлисига зиракларини ечиб берди — видео

«Ниҳол» мукофоти совриндори Зиёда Қобилова вилоятда берган концерти давомида мухлисига чиракларини ечиб берди.

Зиёда вилоятга очилиш маросимида иштирок этиш учун етиб берган. Маросим давомида концерт бериб, бир қанча қўшиқларини куйлаган. Концерт давомида хонанда мухласларини ҳам саҳнага таклиф қилиб қўшиқ куйлатган, шунда улардан бири унинг «Севади ёрим мани» таронасини куйлаб берган. Бу Зиёдага маъқул келган. Шу сабабли ҳам ўз зиракларини ечиб унга топширган. Шунингдек, бу тилла эмас, кумушлигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зиёда Instagram саҳифасида «Tashkent city»дан янги уй сотиб олганини маълум қилган эди.

Зиёда янги уйига биринчи марта борганини айтди. Хонанданинг турмуш ўртоғи эса янги уйга кўп марта борган. Видеода актрисанинг ушбу уйи ҳали тўлиқ таъмирдан чиқмаганини кўриш мумкин.

«Ассалому алайкум, ҳаммага хайрли кун. Биз ҳозир бир жойга келдик. Тўғриси, биринчи марта кираяпман. Турмуш ўртоғим кўп марта келиб кетди. Мени энди олиб келди. Сизлар билан бўлишаман. Бу бизнинг уйимиз. Хуллас, ҳозир кўрсатаман. Ёмон эмас. Ҳали таъмири битмаган лекин битирамиз. Мана маҳалламиз ва қўшниларимиз. Tashkent city’га кўп келганман лекин уйимизга чиқишга вақтим бўлмаган. Маҳалланинг ўзини кўрганман ва пастдан қайтиб кетганман. Биринчи марта ўз уйимга чиқдим», — дейди Зиёда.