Янгиликлар

Зиёда давлат тадбирлари ва тўй бир вақтга тўғри келиб қолса қандай йўл тутишини айтди — видео

«Ҳар хил вазият бўлади», — дейди у

Зиёда давлат тадбирлари ва тўй бир вақтга тўғри келиб қолса қандай йўл тутишини айтди — видео

Хонанда, актриса Зиёда давлат тадбирлари ва халқ хизмати бир хил вақтга тўғри келиб қолса қандай йўл тутиши ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, ҳар хил вазият бўлади. Хонанда ваъда берган жойига боришга ҳаракат қилишини таъкидлади. Шунингдек, давлат тадбирларидан ҳам катта фойда бор эканини айтди.

«Ҳар хил вазият бўлади. Баъзида улгураман, баъзида улгурмай қоламиз. Лекин улгуришга ҳаракат қиламиз. Чунки ваъда бердикми, етиб боришимиз керак. Давлат тадбирларидан катта фойда бор. Гап пулда эмас. Концерт зўр бўляпти. Ҳақиқатанам, бундай катта бўлмаган. Мен жуда ҳам хурсандман», — дейди хонанда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зиёда қандай қилиб 11 килограмм ортиқча вазндан халос бўлганини айтганди.