Янгиликлар

Зиёда қайнота ва қайнонасининг уйини кўрсатди — видео

Улар қайнотасининг туғилган кунини нишонлаган

Зиёда қайнота ва қайнонасининг уйини кўрсатди — видео

Хонанда Зиёда қайнота ва қайнонасининг уйини кўрсатди.

Зиёда мазкур хонадонга борган ва у ердан видеолар олиб, саҳифасига жойлаган. Улар қайнотасининг туғилган кунини нишонлаш учун у ерга борган. Турмуш ўртоғи эса кабоб пиширган. Зиёда кўплаб оила аъзоларини кўрсатган. Қайнанаси эса барчани меҳмонга таклиф қилган.

«Қайнона ва қайнотамларнинг уйларига келдик. Бугун қайнотамларнинг шукронла кунлари. Адаси кабобларни пиширяпти. Бугун кабобхўрлик», — дейди хонанда.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зиёда Instagram саҳифасида «Tashkent city»дан янги уй сотиб олганини маълум қилган эди.

Зиёда янги уйига биринчи марта борганини айтди. Хонанданинг турмуш ўртоғи эса янги уйга кўп марта борган. Видеода актрисанинг ушбу уйи ҳали тўлиқ таъмирдан чиқмаганини кўриш мумкин.

«Ассалому алайкум, ҳаммага хайрли кун. Биз ҳозир бир жойга келдик. Тўғриси, биринчи марта кираяпман. Турмуш ўртоғим кўп марта келиб кетди. Мени энди олиб келди. Сизлар билан бўлишаман. Бу бизнинг уйимиз. Хуллас, ҳозир кўрсатаман. Ёмон эмас. Ҳали таъмири битмаган лекин битирамиз. Мана маҳалламиз ва қўшниларимиз. Tashkent city’га кўп келганман лекин уйимизга чиқишга вақтим бўлмаган. Маҳалланинг ўзини кўрганман ва пастдан қайтиб кетганман. Биринчи марта ўз уйимга чиқдим», — дейди Зиёда.