Янгиликлар

«Жуда кўп совға сўрагандим». Зарина Низомиддинова болалигида қорбобо унга қолдирган хат ҳақида гапириб берди

Актриса ўзи ҳам қорбобога хат ёзганини таъкидлаган

«Жуда кўп совға сўрагандим». Зарина Низомиддинова болалигида қорбобо унга қолдирган хат ҳақида гапириб берди

Маҳоратли актриса Зарина Низомиддинова болалигида қорбобога ишонганини айтиб, ундан олган хатлари ҳақида гапириб берди.

Актрисанинг сўзларига кўра, болалигида Янги йил байрамини жуда яхши кўрган. Ҳар байрам олди қорбобо учун хат ёзган. У сўраган барча нарсалар байрам куни арча тагида бўлган. Бироқ, Зарина Низомиддинова бу қорбобо эмас аслида акаси бўлганини кеч билган.

«Болалигимда Янги йилни жуда яхши кўрардим. Ҳар доим қорбобога хат ёзардим, доим сўраган нарсам арчанинг тагида турган бўларди. Кейин бир куни жудаям кўп совға сўраганман. Янги йил куни қарасам кичкина ўйинчоқ турибди, ёнида хати ҳам бўлган. Хатда шундай ёзилган эди: Ҳурматли қизалоғим, кеча жуда кўп болаларга совға тарқатиб, бу сафар сен сўраган совғаларни ҳадя қилишга улгурмадим. Аммо, сенга ўзимга энг қадрли бўлган ўйинчоқни ҳадя этдим. Уни асраб авайласанг дунёдаги энг бахтли қиз бўласан. Кўнглим сира ўксимаган. Чунки хатда ёзилган сўзлар менга бошқача таъсир қилган. Кейин билсам болалигимда қорбобо ролини акам Шоҳруҳ ижро этган экан. Менинг акамдек акалар бўлмаса керак. Доим кўнглимга қарарди, ўзлари емаса ҳам менга едирар эди. Хуллас болалигимдаги янги йил билан боғлиқ ширин хотиралар асосан акажоним сабабли», — дейди актриса.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от ZarinaNizomutdinova (@zarinanizomutdinova)