Янгиликлар

Жаҳонгир Тешабоев Хосият Ҳусановага куёв бўлиш учун уни қандай кўндирганини айтди

Актёр турмуш ўртоғи билан танишганида Хосият Ҳусанованинг қизи эканини билмаган

Жаҳонгир Тешабоев Хосият Ҳусановага куёв бўлиш учун уни қандай кўндирганини айтди

«Қадам» сериали орқали танилган Жаҳонгир Тешабоев «Omon-omon» кўрсатувига берган интервьюсида Хосият Ҳусановага куёв бўлиш учун уни қандай кўндирганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, аёли билан танишганда, у Хосият Ҳусанованинг қизи эканини билмаган. Чунки актриса жуда шўх, қизи эса оғир-босиқ. Актёр севгани актрисанинг қизи эканини билгач, биринчи бўлиб қайнанаси билан ўзи гаплашган. Шундан сўнг ота-онасини совчиликка жўнатган.

«Турмуш ўртоғим актриса эмас. Биз танишган пайтимиз Жаҳон тиллари университетида ўқирди. У билан танишганимда Хосият Ҳусанованинг қизи эканини билмаганман. Хосият Ҳусанова жуда шўх. Қизи эса оғир-босиқ. Кўрсатувларга чақиришганда ҳам уялганидан рози бўлмаган. Биринчи ўзим борганман. Совчи жўнатмаганман. ‘Қизингизни берсангиз ҳам, бермасангиз ҳам менга берасиз. Агар бермасангиз ўғирлаб кетаман’, деганман. У пайти Хосият Ҳусанова қизини бошқа йигитга узатмоқчи бўлиб юрганди. Ўзим биринчи бориб қайнанамни кўндириб, кейин ота-онамни жўнатганман.

Аввалроқ Хосият Ҳусанова эри билан гаражда ухлашга мажбур бўлганини айтганди. Унинг сўзларига кўра, уйида ҳар доим меҳмон бўлади. Қариндошлари Андижондан Тошкентга даволаниш, ўқиш, айланиш учун келади. Актриса айниқса, Озодбек Назарбеков концерт берган пайти уйида кўп одам бўлишини айтганди. Олдин улар 2 хонали кўп қаватли уйда яшаган. Ўша пайти уйида кўп одам бўлган. Шу сабабли актриса турмуш ўртоғи билан гаражда ухлашига тўғри келган.