Янгиликлар

Жаҳонгир Отажоновнинг Ўзбекистондан чиқишига тақиқ қўйилгани бўйича муносабат билдирилди

Хонанда видеомурожаат йўллаб, бу ҳақда гапирган

Жаҳонгир Отажоновнинг Ўзбекистондан чиқишига тақиқ қўйилгани бўйича муносабат билдирилди

Жаҳонгир Отажонов 17 октябрь куни ижтимойи тармоқ орқали Ўзбекистондан чиқиб кетишига тақиқ қўйилганини айтиб, видеомурожаат йўллади. Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати ҳолат юзасидан «Bugun.uz»га маълумот берди.

Маъум бўлишича, Бюро органлари томонидан Жаҳонгир Отажоновга нисбатан судларнинг тегишли қарорларига асосан фуқаролар С.Ф., М.С. ва Е.И.лар фойдасига 3 нафар вояга етмаган фарзандлари учун алимент ундиришга оид 3 та ижро ишлари юритилган.

Хусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро ҳужжатларига асосан қарздор ундан ундирувчилар М.С. ва Е.И. фойдасига алимент ундириш белгиланиб, бюронинг Юнусобод туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Таъкидланишича, унинг Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқи «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонуннинг 42-1-моддасига асосан вақтинча чекланган. Фуқаро С.Ф. фойдасига алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати эса, унинг аризасига асосан ижросиз қайтарилган ва ижро иши тамомланган.