Янгиликлар

Зарина Низомиддинова туғилган кунига эри нима совға қилганини кўрсатди — видео

Актриса 33 ёшга тўлди

Зарина Низомиддинова туғилган кунига эри нима совға қилганини кўрсатди — видео

Актриса, хонанда Зарина Низомиддинова туғилган кунига турмуш ўртоғи қандай совға берганини кўрсатди.

Зарина Низомиддинова 1989 йил 29 март куни Тошкент шаҳрида туғилган. Актриса бугун, сешанба куни ўзининг 33 ёшини нишонламоқда. У Instagram саҳифасига эридан олган совға акст этган видеони жойлади. Унда жуда катта ҳажмдаги атиргулларни кўриш мумкин. Зарина Низомиддинова гулларни жуда яхши кўришини айтган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Россияда яшаётган Зарина Низомиддинова имижини ўзгартирганини маълум қилганди.

Зарина Низомиддинова саҳифасига янги видео жойлаган. Унда актрисани янги имижда кўриш мумкин. У гўзаллик салонига бориб, сочини кестирган. Бунга қадар эса кузатувчилари билан танлов ўтказган.