Стиль

Зарина Низомиддинова имижини ўзгартирди — видео

Актриса сочини кестириб ташлаган

Зарина Низомиддинова имижини ўзгартирди — видео

Ҳозирда Россияда яшаётган Зарина Низомиддинова имижини ўзгартирганини маълум қилди.

Зарина Низомиддинова саҳифасига янги видео жойлаган. Унда актрисани янги имижда кўриш мумкин. У гўзаллик салонига бориб, сочини кестирган. Бунга қадар эса кузатувчилари билан танлов ўтказган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Юлдуз Ражабова Ўзбекистонга қайтиб, ўз имижини ўзгартиргани ҳақида хабар берилганди.

Юлдуз Ражабова Дубайга дам олиш учун кетган эди. У 3 кун аввал Ўзбекистонга қайтгани маълум бўлди. Актриса саҳифасига гўзаллик салонидан видео жойлаган. Унда сочини кестиргани ва рангини ўзгартирганини кўриш мумкин. Шунингдек, у янги фильмда суратга тушаётгани маълум бўлди.

Шунингдек, Зарина Низомиддинова ҳижобга киргани ҳақидаги миш-миҳсларга аниқлик киритганди. Бунга унинг ҳижоб ўраб тушган сурати сабаб бўлган.

Пост остида актрисанинг обуначилари рўмол унга жуда ярашганини билдирган. Шунингдек, улар орасида актриса ҳижобга киргани ҳақида ҳам турли миш-мишлар тарқалган. Хонанда кузатувчиларининг ҳижобга киргани ҳақидаги саволига «Йўқ», дея жавоб берган ва намоз кийимини онаси совға қилганини таъкидлаган.

«Ассалому алайкум. Жума айёми муборак бўлсин. Онам менга намоз кўйлагини совға қилди», — деб ёзади актриса.