Зарина Низомиддинова намоз ўқиши ҳақидаги саволга жавоб берди — видео
Мухлисларидан бири жонли эфир вақтида унга ушбу саволни берган
Таниқли актриса Зарина Низомиддинова мухлислари томонидан берилган намоз ўқиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
У ўзининг саҳифасида жонли эфир қилган. Шу вақт кузатувчиларидан бири мазкур саволни берган. Зарина эса ҳозирда фақат хуфтон намозини ўқиётганини айтган.
«Аввал бомдодни ўқир эдим. Лекин ҳозир бомдодга туриш қийин бўляпти. Намозни бошлашим керак деган фикр келди менга. Шу сабабли ҳозир хуфтон ўқияпман. Ҳозирча фақат хуфтонни ўқияпман», — дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зарина Низомиддинова ўғлининг отаси билан тушган суратини эълон қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, актриса эрининг кимлигини қачон айтишини маълум қилгани ҳақида маълумот берилганди.




