Янгиликлар

Зарина Низомиддинова кичик ўғли қандай гапиришини кўрсатди — видео

У дада сўзини айта олмаган

Зарина Низомиддинова кичик ўғли қандай гапиришини кўрсатди — видео

Актриса Зарина Низомиддинова Instagram саҳифасида кичик ўғли Саидумар қандай гапиришини кўрсатди.

Зарина Низомиддинова Instagram саҳифасига мазкур видеони жойлаган. Унда Саидумар айрим сўзларнигина айта олганини, бирор дада дея олмаганини кўриш мумкин. У ака, мама сўзларини айтган. Шунингдек, кўзлари ва тишларини кўрсатишини сўраганда, бехато кўрсатган.

Маълумот учун, актриса илк бор 2008 йил 19 ёшида она бўлган. Тўнғич ўғлининг исми Тимур бўлиб, ҳозирда онаси билан бирга яшайди. Зарина Низомиддинова биринчи турмушидан ажрашганидан сўнг иккинчи бор режиссёр билан турмуш қурди. Унинг бу турмуши бир йилга ҳам бормаган. Боиси, тўйдан олдин актрисага катта ваъдалар берган режиссёр кейинчалик унга берган ҳеч бир ваъдасини бажара олмаган ва шу туфайли улар ажрашган. Актриса ҳозирда икки нафар ўғил фарзандни тарбия қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зарина Низомиддинова тез тайёр бўладиган таомларни кўп истеъмол қилгани сабабли семириб кетганини маълум қилганди.

Шунингдек, актриса Instagram саҳифасига 2018 йилда ўғли Саидумарнинг отаси билан Испаниянинг Ибица шаҳрига боргани акс этган видеони жойлаганди.

Шу билан бирга, «Сабрия» сериали ҳақида ўз фикрини билдирганди.